Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

677059       0

Тадбирлар

       

“Микрокредитбанк” АТБ Сурхондарё вилояти филиали замонавий бинода иш бошлади

Сурхондарёда “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг 10 та филиали, 3 та Банк хизматлари маркази ҳамда 2 та минибанки мавжуд. Улар ҳудуддаги 200 мингга яқин жисмоний ва юридик шахсларга банк хизматлари кўрсатиб келмоқда

Бугунги кунда банкнинг вилоятда 24/7 тартибида ишловчи шохобчалари сони 15 тани ташкил этади. Ушбу шахобчаларда 49 та банкомат ўрнатилган бўлиб, аҳолига куну тун хизмат кўрсатиб келмоқда.
Бугун мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби Сурхондарёда ҳам “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг мижозлари сафи ортмоқда. Банк томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифат жиҳатдан тобора яхшиланиб бормоқда.
Бу ҳақда “Микрокредитбанк” АТБ Сурхондарё вилояти филиалининг замонавий биноси фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда таъкидланди.
Тадбирда “Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Рустам Сулаймонов, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Файзулло Маминов ҳамда вилоят фаоллари иштирок этди.
Юртимиздаги тижорат банклари бугун нафақат кредит ажратувчи ёки банк хизматларини кўрсатувчи молиявий муассаса, балки одамларнинг оғирини енгил қилувчи, яқиндан ёрдам берувчи ва ишончли маслаҳатчига ҳам айланмоқда. Бу давр талаби. Чунки аҳоли, яъни мижозлар билан яқин ҳамкорлик қилмасдан, бу борада уларни қийнаётган масалаларга ечим топмасдан, ижобий натижага эришиш қийин
“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки жамоаси бу борада етарлича тажрибага эга ҳамда салмоқли натижаларни қўлга киритмоқда. Натижада эса банк мижозлари сафи кенгайиб, кўрсатилаётган хизматлар сифат жиҳатдан тобора яхшиланиб бораётгани шундан далолат беради.
Мисол учун, биргина ўтган йили “Микрокредитбанк”нинг барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан жами 5,9 трлн. сўмлик кредитлар ажратилиб, 95 мингга яқин аҳоли бандлиги таъминланди. Хусусан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурига асосан, 73 мингга яқин аҳоли ва тадбиркорлик субъектига 2 048 млрд. сўмлик кредитлар берилиб, 81 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди.
Банк томонидан бу каби ишларни узвий давом эттириш, мижозларга янада қулайлик яратиш мақсадида Сурхондарё вилоят ҳудудий филиали янги ва замонавий бинода иш бошлади.
2021 йил вилоятдаги филиаллар томонидан 52 мингдан ортиқ аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 588 млрд. сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилиб, 10 мингга яқин аҳоли бандлиги таъминланди. Жорий йилнинг биринчи чорагида эса 10 мингга яқин мижозга 113,1 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиб, натижада 1 200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
Мисол учун Музработ туманидаги "Алпомиш Сервис Инвест" хусусий корхонасининг 48,2 млрд. сўмлик (банк кредити 3,5 млн. АҚШ доллари) бир марталик шприц ва бинт ишлаб чиқариш лойиҳасини молиялаштириш ҳисобига 50 та янги иш ўрни яратилди.
Шунингдек, ушбу тумандаги "Dustlik Cooperation" МЧЖнинг 109,4 млрд. сўмлик (шундан банк кредити 6 млн. АҚШ доллари) ун ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси, Қумқўрғон туманида "Ниёзов Абулқосим" хусусий корхонасининг 7,3 млрд. сўмлик (шундан банк кредити 300 минг АҚШ доллари) паррандачилик лойиҳаси, Термиз туманида “Термиз Текстиль” МЧЖнинг 15,9 млрд. сўмлик (шундан банк кредити 1 млн. АҚШ доллари) тўқимачилик маҳсулотларига ранг бериш ва тикувчилик лойиҳасини молиялаштириш ҳисобига 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратишга эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 июндаги “Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, бугунги кунда банк Сурхондарё вилоятидаги 12 та паррандачилик корхоналарига хизмат кўрсатиб келмоқда.
Биргина ўтган йилда ушбу хўжаликларга 23 млрд. 770 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилди. Шундан, тухум йўналишида 7 та лойиҳага 15 млрд. 830 млн. сўм, гўшт йўналишидаги 3 та лойиҳага 7 млрд. 940 млн. сўм кредит ажратилган.
Тухум йўналишида Жарқўрғон туманида фаолият юритаётган “Парранда комплекс” МЧЖга 70 минг дона товуқ ҳамда озуқа ем маҳсулоти сотиб олиш учун 5 млрд. сўм кредит маблағи ажратилди. Корхона томонидан 70 минг дона товуқ олиб келинган. Натижада бир кунда ўртача 56 минг дона тухум олинмоқда.
“Микрокредитбанк” АТБ Сурхондарё вилоятидаги филиаллари томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ўтган йилда 8,5 мингдан зиёд мижозга 228,7 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди. Бунинг натижасида эса жами 92 829 мингдан ортиқ янги ишчи ўринлари яратишга эришилди.

Шунингдек, жорий йил биринчи чорагида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида банкнинг Сурхондарё вилояти минтақавий ва туман филиаллари томонидан 500 дан ортиқ мижозга 14,2 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди ҳамда 566 та янги иш ўринлари яратилди.
Ушбу банк томонидан жойлардаги филиалларини замонавий қиёфага келтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу банкнинг хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириб, мижозларга қулайлик яратиши шубҳасиз.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари