СЕНАТОР ТЕРМИЗ ШАҲРИДА ТАРҒИБОТ ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРМОҚДА
Бугун, 17 май куни Термиз шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов Олий Мажлис Сенатининг 2022 йил 28-29 апрель кунлари 25-ялпи мажлисида кўриб чиқилган масалалар, қабул қилинган қарорлар ҳамда маъқулланган Қонунларнинг ҳамда “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар бериб, тарғибот ишларини олиб борди.
Ушбу йиғилишда шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев, сектор раҳбарлари, халқ депутатлари вилоят кенгаши котибияти мудири, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Иштирокчилар Олий Мажлис Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлисида кўрилган бошқа масалалар ҳақида ҳам атрофлича маълумотга эга бўлдилар.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2023 |
ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2023