Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

5845       0

Тадбирлар

       

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифида белгилаб берилган вазифалар ижроси кенг жамоатчиликка тарғиб қилинди
Бугун, 10 июнь куни шаҳардаги Қўғирчоқ театри биносида Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши котибияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил 1-2-июнь кунларида Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида белгиланган вазифалар, дастурлар ва бошқа масалалар бўйича вилоят Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги № 09-01/380-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида белгилаб берилган иш-режа асосида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари томонидан тарғибот-ташвиқот тадбири ташкил этилди. Мазкур тадбирга шаҳардаги депутатлар, маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар, ёшлар, аёллар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари жалб қилиниб, 220 нафар киши қамраб олинди.
Тадбирни Термиз шаҳар 3-сектор раҳбари, шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Нормаматов Анвар Маматович очиб берди. Шунингдек, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят бўлинмаси раҳбари Қобулова Мавлуда Умаржоновна томонидан Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи давомида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда белгиланган вазифалар хусусида маъруза қилинди.
Тадбирда “Аёллар”, “Ёшлар” ва “Темир” дафтарларига киритилган оилалар билан олиб бориладиган вазифалар бўйича Термиз шаҳридаги 3-сектор масъул котиби Пирматов Жахонгир Холмаматовичнинг маърузаси тингланди. Очиқ мулоқот жараёнида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди. Тарғибот тадбири жуда кўтаринки, қизғин тарзда ўтди.

  


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2020
Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари