9 май "Xотира ва қадрлаш куни муносабати" УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ!
Бугун, Термиз шаҳрида 9 май - "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан байрам дастурхони ёзилиб тадбир ташкил этилди.
Ушбу тадбирда фронт ортида мардонавор меҳнат билан ибрат ва намуна кўрсатган фидойилар, меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари, ёшлар, жамоатчилик вакиллари ва ОАВ вакиллари қатнашдилар.
Дастлаб шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев йиғилганларни байрам билан қутлаб, қаҳрамонлик ва жасорат намуналарини кўрсатган нуронийларни эътироф этди.
Шунингдек, фронт ортида меҳнат қилган 33 нафар фахрийларимиз Термиз шаҳрининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этаётганлигини қайд этди.
Байрам тадбири давомида “Хотира муқаддас, қадр – абадий!” шиорини мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар ҳамда саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Нуроний фахрийларимиз томонидан Хотира нафақат ўтмишни унутмасликни, балки бугунги тинч ва осойишта ҳаётнинг қадрига етишни, шукрона келтириш ва эртанги кунга ишонч билан яшаш ҳисси нақадар бахт эканлиги ҳақида фикрлар билдирдилар
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024