Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

436995       0

Тадбирлар

       

ХAЛҚ БИЛAН ФAОЛ ВA ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Термиз шаҳрида тизимли равишда ўтказиб келинаётган сайёр қабулларнинг навбатдагиси “Гулистон” маҳалласидаги 1-сектор биносида ўтказилди. Унда Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердийев раҳбарлигида барча сектор раҳбарлари ва Термиз шаҳар Халқ қабулхонаси мудири ҳамда барча мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок етди.

Қабул жараёнида 80 га яқин фуқаролар ўз муаммо ва таклифлари билан мурожаат қилишди.
Ичимлик суви масаласида 4 та, иш сўраб мурожаат қилган 9 та мурожаатнинг 3 таси, имтиёзли кредит олиш масаласидаги 5 та мурожаат еса маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг тавсияси асосида жойида йечимини топди.

Шунингдек, “Ёшлар дафтари”да рўйҳатда турувчи 1-гуруҳ ногирони A.Бозоровга бир марталик моддий ёрдам масаласи ижобий ҳал етилди ҳамда соғлигини тиклаш мақсадида мурожаат қилган 3 нафар имконияти чекланган фуқароларга имтиёзли даволаниши учун ордер олишга навбат асосида рўйҳатга қўйилган бўлса, яна 6 та ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқарога соғлигини тиклашлари учун бепул тиббий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.
Бир марталик моддий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг оилавий аҳволи ўрганилиб, тегишли тартиб асосида моддий ёрдам ажратилиши айтиб ўтилди. Субсидия асосида уй-жой олиш бўйича мурожаат қилган фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бажарилиши муддат талаб етадиган қолган мурожаатлар ижроси бўйича чора-тадбирлар белгиланди ва масъулларга қатъий топшириқлар берилиб ижроси назоратга олинди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари