Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

443533       0

Тадбирлар

       

"МЎЖИЗAЛAР ОЛAМИ" ЖAМОAСИНИНГ ШОУСИ ДAВОМ ЕТМОҚДA

Тобора яқинлашиб келаётган “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан мухлис ва мухлисаларини шод етиб, мароқли ҳордиқ онларини улашиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил етиш мақсадида Термиз шаҳар маданият бўлими қошида ташкил етилган “Мўжизалар олами” ҳаваскорлик фокус ва иллюзия жамоаси шаҳардаги 16-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюришди.

Термиз шаҳар ҳокимлигининг ташаббуси билан шаҳар бўйлаб таълим муассасаларида таълим олаётган ва уюшмаган маҳалла ёшларини хушнуд етиб, ватанпарварлик руҳиятини кўтариш мақсадида ўзининг фокус ва иллюзиялари билан хизматда бўлаётган жамоа раҳбари Шоҳрух Холиёров “Бўстон” маҳалласи ҳудудида жойлашган ушбу мактабда кам таъминланган оила фарзандлари, уюшмаган ёшлар, ота-оналар ва мактабда таълим олаётган ўқувчиларга қизиқарли ва диққатга сазовор чиқишларини намойиш етиб, мухлисларига кўтаринки кайфият улашди. Мароқли томошага ҳамроҳ бўлиб, ҳар бир трюк ва фокусни завқу шавқ билан кузатиб бораётган мактаб ўқувчилари ва маҳалла ёшлари ўз миннатдорчиликларини давомий олқишлар орқали билдиришди.

Еслатиб ўтамиз, дарс жараёнларига таъсир етмаган ва ихтиёрий равишда ўқув сменалари алмашинувини қамраган ҳолда ташкил етилган, "Мўжизлар олами" ҳаваскорлик иллюзион жамоасининг кўнгилочар ва жуда қизиқарли бўлган чиқишлари шаҳар мактаблари бўйлаб давом етмоқда.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари