Адолат ва қонун устуворлиги — инсон қадр-қимматини таъминлашнинг энг асосий шарти
Сайёр қабулда Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тузалиш йўлига ўтган ҳамда ўрнатилган тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилган тўрт нафар маҳкум жазо ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.
Сурхондарё вилоят умумюрисдикция судларининг 2022 йил 1-яримига мўлжалланган жисмоний ва юридик шахс вакилларини ҳудудларда сайёр қабул қилиш режасига мувофиқ 2022 йил 19 февралда Термиз шаҳар Маданият уйи биносида Сурхондарё вилоят суди раиси ва раис ўринбосарлари ҳамда Сурхондарё вилоят маъмурий суди раиси томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Унда жисмоний ва юридик шахс вакилларидан жами бўлиб, 55 та мурожаатлар қабул қилинди.Шундан жиноят ишлари бўйича 21 та, маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари бўйича 3 та, фуқаролик ишлари бўйича 25 та, иқтисодий ишлар бўйича 3та, оммавий муносабатлар бўйича 3 тани ташкил қилди. Мурожаатларни ўрганиш жараёнида 5 нафар фуқароларнинг мурожаати аризани ўрганиш вақтида жойида ҳал этилди, 2 нафар фуқаронинг аризаси аризалари мазмунан кўриш учун қабул қилинди, 21 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича ҳуқуқий кўмак ва тушунтиришлар, 23 нафар фуқароларга тегишли тушунтиришлар берилди.
Сайёр қабул жараёнида жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди раиси И.Шаймановнинг раислигида Термиз шаҳар ИИБ Пробация гуруҳида жазо ўтаб турган тўрт нафар маҳкумни Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш, бир нафар маҳкумни бошқа жазога алмаштириш юзасидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди.
Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, инсонпарварлик тамойилига таяниб, Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, ўрнатилган тартиб қоидаларига риоя қилган, ўзининг ҳулқини ижобий томонга ўзгартирган, жазони ўташ даврида интизомий жазога тортилмаган, содир этган жиноятининг оқибатларини тўла англаб етиб, тузалиш йўлига ўтган, судлар томонидан ўрнатилган тақиқ ва чекловларга тўлиқ риоя қилган, бундан ўзларига тегишли хулоса чиқарган тўрт нафар маҳкумларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан ўталмай қолган жазо муддатидан илгари шартли озод қилинди.
Бир нафар маҳкум суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан бўйин товлагани учун ўталмаган икки йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси худди шу муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди.
Сайёр суд мажлисида раислик қилувчи томонидан маҳкумларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилишлари лозимлиги, жазони ўташ тартибини бузганлик учун сақлаш режимини ашаддий бузувчи маҳкумларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган интизомий чора оқибатлари ҳақида тушунтиришлар берилди.
Суд-ҳуқуқ тизимида амалга ошириладиган барча ишлар замирида қонун устуворлигини таъминлаш, одил судловга эришиш каби эзгу ғоялар ётади. Айнан инсон ва адолатли суд ўртасидаги ўзаро муносабатларда қонунийликни ва адолатни таъминлайдиган ҳаракатлар замирида халқимизнинг осойишта ҳамда рози бўлиб яшаш ҳуқуқи турибди.
Икром Шайманов,
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг раиси
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024