Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

468560       0

Тадбирлар

       

Беш_ташаббус_маҳаллада
Хабарингиз бор 13-декабрь куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қўчқорович Қуронбоев ва Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевлар ёшлар билан учрашув ўтказган эди. Учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларидан келиб чиқиб "Ёшлар форуми-2021" доирасида маҳаллаларда ёшлар ўртасида турли мусобақа ва танловлар ўтказилиши белгиланган эди. Термиз шаҳрида форум доирасида белгиланган мусобақа ва кўрик-танловлар маҳаллларда юқори савияда ташкил этилди.

“Ўзбекистон ёшлар форуми-2021” доирасида “Беш ташаббус – маҳаллада” шиори остида Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари соврини учун “ЗАКОВАТ” интеллектуал мусобақасининг финал босқичи ўтказилди.
Бугун, 18-декабрь куни вилоят Қўғирчоқ театри биносида Термиз шаҳар 3-сектор ҳудудида жойлашган маҳаллаларнинг ҳар биридан финалга чиққан жамоалар ўртасида билимлар беллашувининг финал босқичи бўлиб ўтди. Қизғин бахс ва мунозараларга бой бўлган ўйин якунида;
"Мажнунтол" маҳалласининг "Омадлилар" жамоаси 1-ўрин, "Эски шаҳар" маҳалласининг "Келажак лидерлари" жамоаси 2-ўрин ва "Аму соҳиллари" маҳалласининг "Эверест" жамоаси 3-ўринларни эгаллашди.
Ғолиб жамоаларнинг ҳар бир аъзосига 1-ўринга компьютер жамланмаси, 2-ўринга планшет ва 3-ўрин учун бадиий китоблар жамланмаси ва дипломлар билан тақдирландилар.


Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари