Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

459236       0

Тадбирлар

       

Сурхондарёда Президент мактаби очилди

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Ўзбекистон Республикаси Президенти таълим муассасалари агентлиги директори Ҳилола Умарова, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, сенатор Орзиқул Соатовлар сўнгги йилларда мамлакатимиз таълим тизимида юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар чуқур билимга ега, ҳар тарафлама баркамол ёш авлодни тарбиялашга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади. Хорижникидан қолишмайдиган барча замонавий шароитларга ега Президент мактаблари ҳам енг иқтидорли ва билимга чанқоқ ўғил-қизлар учун кенг имкониятлар ешигини очгани қайд етилди.
Термиз шаҳрининг қоқ марказида қад ростлаган муҳташам таълим муассасаси 168 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу йерда ўқувчиларнинг фан сирларини мукаммал егаллаши учун барча қулайлик яратилган. Синфхоналар енг сўнгги русмдаги замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Юқори тезликка ега интернет тармоғига уланган.
Салобатли таълим муассасасида қурилган спорт ва бошқа тадбирлар ўтказиладиган заллар, ошхона, ётоқхона каби қўшимча хоналар ҳам юксак дид билан жиҳозланган.
Вилоятда бунёд етилган янги таълим муассасасига ўқишга кириш учун жорий йилда ўтказилган илк тест синовларига 9 минг 676 нафар иқтидорли ўқувчи ҳужжат топширди. Ёки бир ўринга ўртача 67,7 нафардан талабгор тўғри келди. Уларнинг енг юқори балл тўплаган 144 нафари мактабнинг 5-,6-,7-,8-,9-,10 синфларига ўқишга қабул қилинди.
–Иккинчи ўғлим Дилшоджон Ергашев ахборот технологияларига жуда қизиқади, – дейди термиз шаҳрилик Турсоат Ибрагимов.– Шунингдек, бошқа фанлар билан бирга инглиз тилини ҳам чуқур ўрганмоқда. Бошқа ёшлар қатори у ҳам Президент мактабида ўқиш истагини билдириб, ҳужжат топширган еди. Барча синовлардан муваффақиятли ўтиб, шу мактабнинг илк ўқувчилари сафидан ўрин олди. Гапнинг очиғи, янги таълим муассасасида фарзандларимиз учун яратилган шароитларни кўриб бошимиз осмонга йетгудек бўлди. Фарзандларимиз бахту-иқболи ва мамлакатимиз равнақи йўлида кўрсатилаётган бундай еътибор учун Президентимиздан миннатдормиз.
Дарслар инглиз тилида ўтиладиган мазкур мактабда ўқувчиларга енг тажрибали 12 нафар хорижлик ва 20 нафар маҳаллий педагог сабоқ беради.
Тантанали маросим якунида иштирокчилар Президент мактабида яратилган шароитлар билан яқиндан танишди


Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари