Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

246989       0

Тадбирлар

       

УЧ АВЛОД ВАКИЛЛАРИНИ БИРЛАШТИРГАН ТАДБИР

Бугун 3-май куни Термиз шаҳар 4-умумтаълим мактабида "Уч авлод учрашуви" тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда шаҳар Нуронийлар жамғармаси Термиз шаҳар бўлими раиси Т.Бердиев, маҳалладаги фаол нуронийлар, жамоатчилик кенгаши ва "Кексалар маслаҳати" гуруҳи аъзолари, ҳамда ўқувчи ёшлар қатнашди.

Эл-юрт равнақи йўлида камарбаста бўлиш лозимлиги уч авлодга мансуб юртдошларимиз ўртасида кечган самимий суҳбатлар бош мавзусига айланди. Ёши улуғ отахон ва онахонларимиз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдирди.

Шунингдек, мактабнинг ёш ижодкорлари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар барчага кўтаринки кайфият улашди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари