Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

249265       0

Тадбирлар

       

ЖИНОЯТЧИЛИК МУҲОКАМАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 29 январь куни Термиз шаҳар «Боғишамол» маҳалласида вояга етмаган шахс томонидан безорилик жинояти содир этилган эди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИБ масъуллари тергов харакатларини давом эттиришмоқда.

Бугун 13-сонли умумий ўрта таълим мактабида, ушбу мактаб ўқувчиси бўлган вояга етмаган шахс томонидан содир этилган жиноятнинг муҳокамаси ўтказилди. Унда Термиз шаҳар ҳокими Ў.Тўраев, шаҳар прокурори X.Mamatqulov, шаҳар ИИБ бошлиғи E.Nurullayev, шаҳар ДСИ бошлиғи S.Muxamadiyev ҳамда жиноят содир этган ва гувоҳ бўлган вояга етмаганларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари, маҳалла фаоллари, халқ таълими бўлими мудири, мактаб ўқитувчилари, психолог ва профилактика инспекторлари иштирок этишди.

Дастлаб шаҳар раҳбари ўз сўзида жиноятнинг содир этилиши сабаблари, унга йўл очиб берган омиллар, масъуллар ва яқин қариндошларнинг ҳаракат (ҳаракатсизлиги) таҳлил қилиниб, болалар тарбиясида ота-онанинг роли муҳимлигини таъкидлади.

Муҳокама давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида ота-она, мактаб ва маҳалла мутасаддилари, профилактика инспектори ва бошқа ҳамкор идоралар масъуллари томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилинди.

"Жиноят содир этган вояга етмаган шахс, жамиятга ҳозирдан шундай қадам қўйса, келажакда қандай ўз ўрнини топади. Бунга ота-оналар, мактаб, маҳалла ва барча мутасаддилар бирдек масъулмиз. Шундай экан оилада, мактабда том маънода темир интизом бўлиши керак", - деди шаҳар ҳокими.

Якунда бу каби жиноятларнинг келгусида қайта содир этилишини олдини олиш мақсадида ота-оналар, фуқаролар йиғини ходимлари, профилактика инспектори, мактаб раҳбарлари ҳамда масъулларга ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ишларини самарали ташкил этиш юзасидан шаҳар секторлар раҳбарлари томонидан тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари