Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

253614       0

Тадбирлар

       

Жанубда “Оталар қабул куни” юқори савияда ўтказилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Сурхондарё вилоятига ташрифида ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари вилоятнинг тажрибаси сифатида “Оталар қабул” куни бўлишини таклиф қилган эдилар.

Мазкур ташаббус бўйича Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларга ҳарбий қисм командири Давлат раҳбарининг ташрифида белгилаб берилган вазифалар мазмун-моҳияти тушунтирилди. Шунингдек таълим-тарбияга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди ва фарзанд тарбиясида оталар ўрни муғим эканлиги инобатга олиниб мактабларда “оталар мажлиси” йиғилишларини ўтказиш ва уларни маданий ҳордиқ чиқаришлари учун оталар билан биргаликда ўтказилиши бўйича кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг ҳафтанинг якшанба куни ҳарбий хизматчилар ўз фарзандлари билан Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда экскурция ташкил этилди.

Ташкил этилган экскурцияда ёшлар ҳарбий қисмда оталарининг хизмат жойлари билан, шу билан биргаликда ҳарбий қисмда ташкил этилган музей ва кутубхона фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда ҳафтанинг якшанба куни “Оталар қабул куни” деб эълон қилинган.

Мазкур ташаббус Сурхондарё вилоятида жойлашган бошқа ҳарбий қисм ва муассасаларда ҳам ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари