Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

251668       0

Тадбирлар

       

Термиз шаҳрида йил якунига қадар 10 дан ортиқ янги меҳмонхона фаолиятини бошлайди

 

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳафталик иш режасига мувофиқ ҳудудларда туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар соҳаларида олиб борилаётган ишлар билан танишмоқда, масъулларга соҳа юзасидан вазифаларни белгилаб бермоқда.

 

Иш куни аввалида вилоят раҳбари Термиз шаҳрида “Термиз Бойсун Қурилиш” корхонаси томонидан қурилган “Tarmita plaza” меҳмонхонаси билан танишди. Шу ернинг ўзида Термиз шаҳрида меҳмонхона қураётган тадбиркорлар билан мулоқот ўтказилди. Улар билан соҳадаги мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечими муҳокама қилинди. Йил якунига қадар шаҳарнинг ўзида 10 дан ортиқ меҳмонхона фойдаланишга топширилиши маълум қилинди.

 

Шундан сўнг, Термиз шаҳрида янги меҳмонхоналар қуриш, Термиз туманида дам олиш маскани ташкил этиш бўйича лойиҳа-тақдимотлари билан ҳам танишилиб, лойиҳаларни такомиллаштириш, сифатли амалга ошириш юзасидан тавсиялар берилди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари