НАВБАТДАГИ “УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ” БЎЛИБ ЎТДИ.
Бугун Термиз шаҳридаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди. Унда, “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони соҳиби, давлат ва жамоат арбоблари, турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган нуронийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фуқаролари фаол ёшлар ҳамда пробация ва профилактик ҳисобда турувчи ёшлар иштирок этишди.
Турли миллат вакилларини муштарак мақсад йўлида бир даврага жам қилган тадбир доирасида иштирокчилар дилдан суҳбат қуришди. Самимий мулоқотларда нуронийлар ва ўрта авлод вакиллари томонидан мамлакатимизда инсон ва унинг қадр-қимматини юксалтириш, халқимизнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш устувор вазифага айлангани таъкидланди.
Тадбирда конституциявий ислоҳотлар ва референдум ўтказилиши билан боғлиқ бир қатор фикр-мулоҳазалар ҳам билдирилди. Шунингдек, сўзга чиққанлар барчани юрт равнақи йўлида бирдамликка чорлади.
Хушовоз санъаткорларнинг Она Ватан, ҳамжиҳатлик, меҳр-муҳаббат ва тинч-тотув ҳаёт тараннум этилган куй-қўшиқлари барчага юқори кайфият улашди. Тадбир якунида нуронийлар мамлакат тинчлиги ва равнақи ҳамда халқимиз фаровонлигини тилаб, дуога қўл очишди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2023 |
ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2023