Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

265153       0

Тадбирлар

       

«Бир мусулмоннинг оғирини енгил қилиш — бизга ҳам қарз, ҳам фарз», — Президент

 

Давлат раҳбари жорий йил 13 март куни вилоятимизга ташрифи чоғида ўттиз кунлик Рамазон ойида энг оғир маҳаллада кам таъминланганларни таклиф қилиб, ифторлик ўтказиш, кўнгли ўксик, мўмин-мусулмонларни оғирини енгил қилиш ташаббусини билдириб, бу борада диний соҳа уламолари ва мутасаддиларга тавсияларини берган эди.

 

Хайру-барокат ойи – Рамазон ойининг илк кунида Термиз шаҳри “Ўзбекистон” маҳалласидаги оилаларнинг бирида ифторлик ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари, вилоят бош имом хатиби ҳамда шу маҳаллада яшовчи бир гуруҳ фуқаролар иштирок этишди.

 

 

Ифторликда жонлиқ сўйилиб, имомлар томонидан қуръон тиловат қилинди. Якунда шундай муборак ойда юртимизга тинчлик, осойишталик, Ватанимиз ободлиги ва оилалар фаравонлигини сўраб дуо қилинди.

 

Вилоятимиз бўйлаб бу каби хайрли ишлар Рамазон ойи охирига қадар давом этади.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари