Ҳаким ат-Термизий кўчасидаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўрганилди.
Бугун шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев бошчилигида шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи S.Muxamaddiyev ва алоқадор масъуллар биргаликда Ҳаким ат-Термизий шоҳ кўчасидаги мавжуд ҳолатларни жойига чиқиб ўрганди.
Ўрганиш давомида шаҳар раҳбари хизмат кўрсатиш шохобчаларида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, уларга ўз ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.
Шунингдек, марказий кўча ёқасида жойлашган хизмат кўрсатиш нуқталарига тегишли ташқи ёзувларнинг “Реклама тўғрисида”ги қонунга зид ҳолатларини ҳамда шаҳарсозлик қоидаларига мос бўлмаган ноқонуний ўрнатилган енгил конструкцияли кўчма шохобчаларни амалдаги қонунчилик асосида бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар юкланди.
Ўз ўрнида, мутасадди раҳбарлар томонидан мавжуд камчиликлар бўйича берилган топшириқларнинг айримлари жойида бартараф этилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2023 |
ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2023