Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

465696       0

Тадбирлар

       

Сурхондарёда “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

 

Бугун Термиз туманидаги “Марварид” дам олиш масканида вилоятимиз шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган нуроний отахон ва онахонлар, давлат мукофотлари соҳиблари, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, ижтимоий соҳа илғорлари, ижодий ташкилотлар вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.

 

Турли миллат ва турли ёш вакилларини муштарак мақсад йўлида бир даврага жам қилган тадбир доирасида бошқа шу каби тадбирлардан фарқли ўлароқ очиқ осмон остидаги амфитеатр атрофида байрам дастурхони ёзилди. Унинг атрофида йиғилганлар дилдан суҳбат қуришди. Самимий мулоқотларда мамлакатимизда инсон ва унинг қадр-қимматини юксалтириш, халқимизнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш устувор вазифага айлангани таъкидланди.

 

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов сўзга чиқиб, кириб келаётган 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни ва "Наврўз" умумхалқ байрами билан барчани табриклади. Вилоят раҳбари янгиланиш ва яшариш айёми бўлган "Наврўз" кириб келиши муносабати билан вилоятимизда кенг кўламли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётганлигини таъкидлаб, бу ишларнинг боришида кекса нуронийларимиз ёшларга йўл-йўриқ кўрсатиб, ўрта ёш ва ёшлар вакиллари эса олиб борилаётган ишларда фаол бўлиб, ўз ҳиссаларини қўшишга чақирди.

 

Бу борадаги ишларни амалга ошириш воҳа аҳлининг “бир ёқадан бош чиқариб”, бирлашиб, биргаликда бир куч бўлиб ҳаракат қилмоғи лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Инсон қадри учун” ғояси остида олиб борилаётган ислоҳотларнинг вилоятдаги ижроси, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, воҳани ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар хусусида тўхталиб ўтилди.

 

Тадбирда эл суйган, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Маҳмуд Намозов ва бошқа санъаткорларнинг Она Ватан, дўстлик, эзгулик, ҳамжиҳатлик, меҳр-муҳаббат ва тинч-тотув ҳаётни тараннум этувчи куй-қўшиқлари барчада илиқ таассурот ўйғотди.

 

Тадбир якунида нуронийлар мамлакат тинчлиги ва равнақи ҳамда халқимиз фаровонлигини тилаб, дуога қўл очишди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари