Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

266979       0

Тадбирлар

       

Улуғбек Қосимов: “Сурхон воҳаси ривожи ва аҳолимиз фаровонлиги учун бир мушт бўлиб, биргаликда ҳаракат қилишимиз лозим”

Бугун Термиз шаҳридаги “Санъат саройи”да Улуғбек Қосимовнинг вилоят фаоллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда вилоят Кенгаши депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, воҳа фаоллари, нуронийлар ва ёшлар вакиллари иштирок этишди. Тадбирда вилоят ҳокими воҳа аҳлига мурожаат билан чиқди.

Бугунги кунда жойларда янги иш ўринларни яратиш, аҳоли даромадларини ошириш, туман марказлари ва маҳаллаларни ободонлаштириш, кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш ва бошқа тадбирлар бошлаб юборилди. Бу каби тадбирларни барча маҳалла ва қишлоқларда амалга ошириш учун ҳар бир маҳаллада катта куч борлиги, маҳалла раислари, ҳожи ота ва ҳожи оналар, нуронийлар, отинойилар, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ҳамда профилактика инспекторлари бир бўлиб ҳаракат қилиши лозимлиги билдирилди.

Вилоят раҳбари ўз мурожаатида, минг афсуски, айрим маҳаллаларда шунча масъуллар ва фаоллар бўла туриб, улар бир мақсад учун бирикмаётганлиги, айрим маҳаллаларда аҳоли ўртасида “ғийбат”, “деди деди гап”, устозлар ва ёши катта инсонларни ҳурмат қилмаслик ҳолатлари мавжудлиги, ўзларида катта имкониятлар бўла туриб боқиманда кайфиятдаги одамлар ҳам борлигини таъкидлади. Энг ёмони, бундай муҳит ёшларимизнинг таълим-тарбиясига ҳам катта зарар етказиши айтиб ўтилди.

Вилоят ҳокими фаоллардан аҳолининг ичига кириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг дарди, муаммоларини тинглаш, уларга ўзида бор имкониятлардан, томорқа ва бошқа турдаги фаолиятларидан самарали фойдаланиб, ўз оиласи фаровонлиги йўлигида меҳнат қилиш зарурлиги тушунчасини сингдиришда тарғибот ишларини олиб боришда кўмак сўради.

Шунга асосан ҳар бир ҳудудга, вилоят, шаҳар ва туманларнинг энг фидоий, жонкуяр фаолларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилди. Ишчи гуруҳларнинг асосий вазифаси этиб, маҳалла кўчалари ва хонадонларни ободонлаштириш, ариқларни тозалаш, дарахт экиш, томорқага экин экиш, ота-боболардан қолган қадриятларимизни тиклаб, шароити оғир ва имконияти чекланган оилаларга ҳашар қилиб, ёрдам бериш, аҳоли муаммоларини ўрганиб, мавжуд имкониятларни ишга солган ҳолда ҳал этиш, бунинг учун ушбу маҳаллада яшовчи фермерлар, тадбиркорлар ҳамда ушбу маҳалладан чиққан республика, вилоят миқиёсида ишлаётган раҳбарлар ҳамда тадбиркорларни жалб қилиш, ҳудуддаги мактаб, боғча, тиббиёт, маданият ва спорт муассасалари фаолиятини ўрганиш, давлат дастури ҳамда бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш ишларининг сифати устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш эканлиги белгиланди.

Шунингдек, Юртбошимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли ўртасида шукроналик кайфиятини ўйғотиш, бир мушт бўлиб, биргаликда ҳаракат қилиб, воҳа ривожи, аҳоли фаровонлигини таъминлаш бош мақсадимиз эканлигини тарғиб қилиш асосий вазифа эканлиги таъкидланди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар ҳам вилоятимиз фаровонлиги ва аҳолимизнинг яхши яшаши биринчи навбатда ўзимизга, ҳар бир фуқаромизга боғлиқ эканлигини, шунга кўра ҳаракат қилишимиз лозимлигини айтиб ўтишди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари