Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

293428       0

Тадбирлар

       

“Нова Фарм” қўшма корхонаси фаолияти ўрганилди

Вилоят ҳокимининг бугунги режасига асосан, Термиз шаҳрини ўрганиш чоғида 2020 йил июл ойида ташкил этилиб, ишлаб чиқариш қувватини йилига 5 минг қадоққа етказган ва бу орқали 40 нафар фуқарони ушбу соҳага қамраб олган "Нова Фарм” қўшма корхонаси фаолияти ўрганилди.

Корхонада айни вақтда тадбиркор томонидан қуруқ ва суюқ ҳолдаги инъекцияли препаратлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, зарурий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар Ҳиндистон давлатидан олиб келинган. Танишув давомида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспортга йўналтиришга ҳам эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди ва тегишли тавсиялар берилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари тадбиркорнинг мавжуд муаммолари билан ҳам қизиқди. Мол-мулк солиғи тўловлари бўйича имтиёз мавжуд бўлсада вилоят Солиқ бошқармаси томонидан ушбу имтиёз қўлланилмай келинаётгани, иншоотнинг учинчи блок суюқ ва қуруқ инъекция ишлаб чиқариш биноси қуриб битказилган бўлсада, ушбу бинодан фойдаланишга Фармасевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан лисензия берилмай келинаётгани таъкидланди.

Вилоят раҳбари Солиқ бошқармасига имтиёз масаласини қайта кўриб чиқиш ва муаммони қисқа муддатда қонуний ҳал этиш бўйича вазифаларни юклади. Шунингдек, масъулларга Фармасевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан боғланган ҳолда янги бинодан фойдаланишга рухсат берилиши ва тадбиркорга лисензия олишда кўмаклашиш топшириғи берилди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
11 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари