Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

270562       0

Тадбирлар

       

Воҳа ҳудудларида олиб борилаётган ишлар билан танишилди, келгусидаги вазифалар белгилаб берилди

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳри, Термиз ва Ангор туманларида бўлиб, олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, белгилаб берилган топшириқлар ижроси, аҳоли, жумладан хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида режалаштирилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан танишди.

Сурхон воҳасига баҳор фасли юртимизнинг бошқа ҳудудларидан анча эрта, февраль ойининг биринчи ўн кунлигидан кириб кела бошлайди. Натижада далалардаги ишлар, маҳалла ва кўчаларни ободонлаштириш, йўл ёқалари ва майдонларни кўкаламзорлаштириш, дарахтларни буташ, уларга шакл бериш ва бошқа ишларимизни анча эрта бошлашимиз учун замин яратади. Айни кунларда вилоятимизда бу борадаги ишлар авж палласида.

Термиз шаҳри, Термиз ва Ангор туманларида магистрал йўллар ёқаси, кўчалар ва ҳиёбонларда олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳорги дарахт ва бута кўчатлари экиш ишлари кўздан кечирилиб, масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Аввал хабар берганимиздек, Ангор туманида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида 1 минг иш ўрнига эга ҳунармандчилик маркази лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бугунги кунда ушбу лойиҳа доирасида ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва аёллар бандлигини таъминлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилган бўлиб, ангорлик бир гуруҳ хотин-қизлар ушбу марказда фаолиятини бошлади. Вилоят раҳбари мазкур ҳунармандчилик марказида амалга оширилган ишлар билан танишиб, масъулларга келгусидаги чора-тадбирларни белгилаб берди.

Шунингдек, Ангор тумани “Илғор” маҳалласи ҳудудидаги фойдаланишдан чиққан 150 гектар ер майдон ўзлаштирилиб, махсус техникалар ёрдамида текислаш ва экин экишга тайёрлаш ишлари амалга оширилди. Ҳозирги кунда ушбу ер майдонларидан 400 нафар ишсиз фуқароларга 25 сотихдан берилган бўлиб, "Бир маҳалла - бир маҳсулот" тамойилиги асосида 30 гектарда экинлар экилган, шундан фақатгига 5 гектар майдонда эгатларга плёнка тўшалган.

Лойиҳа доирасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирган вилоят раҳбари, ишлар суст амалга оширилаётганлиги, экин экиш ва плёнкалаш ишларини амалга оширилиши кечикаётганлигига эътироз билдириб, масъулларга ишларни тизимли йўлга қўйиш, ҳар бир кундан унумли фойдланиб, экинларнинг экилишини белгиланган муддатда якунлаш бўйича топшириқлар берилди.

Ҳудудларда ўтказилган ўрганиш ишлари якунида Термиз шаҳридаги кўчалар ва кўп қаватли уйларнинг ҳолати кўздан кечирилиб, турар-жойларнинг фасад қисмини таъмирлаш, бўяш, замонавий кўринишга келтириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижроси билан танишилди. Шаҳар масъулларига ишларни тезлаштириш, сифатли амалга ошириш, вилоят марказини замонавий кўринишга ва аҳоли учун қулайликларга эга шаҳарга айлантириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари