Афғонистонда терроризм ва экстремизмга қарши ҳарбий ҳаракатлар тугаганлигининг 34 йиллиги муносабати билан Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросими ўтказилди
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси “Ветеран” жангчи-фахрийлар ва ногиронлар вилоят кенгаши жангчи-фахрийлари ҳамда ҳозирги кунда умргузаронлик қилиб ёшларга ватанпарварлик рухида тарбиялашда муносиб ҳисса қўшиб келаётган мудофаа вазирлиги фахрийлари ва нуронийлар байрам дастурхонига таклиф этилди.
Тадбирда Жанубий оператив қўмондонлиги, Термиз шаҳар ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Сурхондарё вилоят минтақавий бўлими вакиллари, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари сенатор О.Соатов, вилоят МИБ Фахрийлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Т.Уринов ва Ўзбекистон Республикаси “Ветеран” жангчи-фахрийлар ва ногиронлар вилоят кенгаши Т.Боллиев ва жангчи фахрийлар ҳамда ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялашда муносиб ҳисса қўшиб келаётган мудофаа вазирлиги фахрийлари, нуронийлар ҳамда Термиз гарнизони ҳарбий оркестр жамоаси иштирок этди.
Тадбирда ҳарбий оркестр жамоаси ва Термиз шаҳар маданият бўлими ва вилоят филармония хонандалари ижросида ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар намойиш этилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2025