Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги кенг нишонланди
Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Термиз шаҳридаги “Санъат саройи”да адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда профессор-ўқитувчилар, шоирлар, ёзувчилар, талаба-ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Ушбу тадбирда сўз олганлар буюк саркарда, шоҳ, шоир ва етук қомусий олим Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти, ижоди, бой маънавий мероси хусусида атрофлича тўхталиб ўтишди. Санъаткорлар томонидан Бобур ғазалларидан яратилган куй-қўшиқлар ижро этилди.
Вилоятимиз бўйлаб буюк бобокалонимизнинг 540 йиллиги олий таълим муассасалари, мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, маданият марказлари ва меҳнат жамоаларида кенг нишонланди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2023 |
ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2023