Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

315356       0

Тадбирлар

       

ҲАШАР – ҲАМЖИҲАТ ЭЛГА ЯРАШАР

Аввал хабар берганимиздек, 17-18 январь кунлари Термиз шаҳрида эълон қилинган ҳашарнинг биринчи куни бугун эрта тонгдан кўтаринки кайфиятда бошланди.

Халқимизга хос бағрикенглик, ўзаро ҳамжиҳатликни ўзида мужассам этган ушбу тадбирда шаҳримиз маҳаллалари, кўча ва хиёбонлари, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик билан амалга оширилди.

Инсон қадри учун шарт-шароитларни янада яхшилашга қаратилган ушбу ҳашарда вилоятимиз туманларидан ёрдамга келган воҳадошларимиз уюшқоқлик билан фаоллик кўрсатишди.

Ҳашарда шаҳримиздаги барча марказий кўчалар, шунингдек, ташкилот ва муассасалар ҳудудларини тозалаш ва ободонлаштириш, ер майдонларини мавсумий гул ва дарахт кўчатлари экишга тайёрлаш ишлари қизғин амалга оширилди. Зарур техникалар жалб этилди. Тадбир давомида хашарчиларга  дошқозонларда ош дамланиб, тўкин дастурхон ёзилди.

Ушбу хайрли тадбир эртага ҳам давом этади. Сиз ҳам унда фаол иштирок этиб, ўз ҳиссангизни қўшинг.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари