Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

312842       0

Тадбирлар

       

Шаҳар кўчаларидаги мавжуд ҳолат ва объектларнинг иситиш тизими ўрганилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов вилоят штабидаги муҳокамадан сўнг Термиз шаҳар кўчаларини музламалардан тозалаш, қум-туз аралашмасини сепиш ишларининг боришини кўздан кечирди.

Масъулларга бу борадаги ишларни тизимли ташкил этиш, ишчи-ходимлар учун иссиқ чой, кофе ва егуликлар етказиб бериш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича зарур кўрсатмалар берди.

1950 йилларда қурилган ва чала бузилган икки қаватли уйларнинг чироқлари ёниқ хонадонларига кўзи тушган вилоят ҳокими, бу ерда яшаётган фуқароларнинг шароити билан қизиқди. 20 та хонадон эгаларидан 16 нафарини рози қилиб, қолган 4 тасининг розилигини олмасдан уйни бузишни бошлаган ва қарийб икки йилдан буён бу ишларни тўхтатиб қўйган тадбиркор ва масъулларнинг ҳаракатсизлиги кескин танқид қилинди.

Бу ерда боқувчисини йўқотган аёл вояга етмаган фарзандлари билан вайроналар ичида яшаётгани вилоят ҳокимининг эътирозига сабаб бўлиб, айбдорларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши ва аҳолини шароитлари мавжуд бўлган уйларга кўчириш ҳамда қурилиш ишларини жадаллик билан бошлаш бўйича масъулларга аниқ вазифалар юкланди.

Шунингдек, вилоят раҳбари марказий иситиш тизимига уланган кўп қаватли уйларда иситиш тизимининг ишлаш ҳолатини бориб кўрди ва бу бўйича бошқарувчи ташкилот масъуллари билан фикрлашди.

Кейинги манзилда вилоят раҳбари Термиз шаҳридаги 9-сонли ҳибсхонанинг иситиш тизими ва мавжуд шароитларини кўздан кечирди. Масъулларга иситиш тизимини барқарор ишлашини таъминлаш топшириғи берилди.

Вилоят раҳбари ўрганиш ишларини Термиз шаҳар туғруқ комплексида давом эттириб, шифохонанинг иситилиши ҳолати, беморлар учун яратилган шароитлар, уларнинг яқинлари учун кутиш жойларининг ташкил этилганлиги ва бошқа шарт-шароитлари билан танишди.

Мавжуд муаммоларни бартараф этиш, иситиш тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш, беморларнинг яқинлари учун кутиш жойларида шароитлар яратиш бўйича топшириқлар берилди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари