Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

Ноқонуний ва рухсат этилмаган жойларда савдо қилаётган сотувчи ва фуқаролар учун тушунтириш ишлари олиб борилди

2023-01-03

320607       0

Тадбирлар

       

Ноқонуний ва рухсат этилмаган жойларда савдо қилаётган сотувчи ва фуқаролар учун тушунтириш ишлари олиб борилди

Йиғилишда, вилоят ҳокимининг ўринбосари Жўрабек Тўраев, шаҳар прокурори, шаҳар ҳокимининг ўринбосари, шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази ва Термиз шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этишди.
Суҳбат жараёнида собиқ Термиз марказий деҳқон озиқ-овқат бозорига туташ бўлган пиёдалар ҳаракатланадиган йўл ёқаларида ноқонуний савдо фаолиятини олиб бораётган сотувчи ва фуқаролар билан суҳбатлашилди.
Сотувчиларга масъул раҳбарлар томонидан мазкур ҳудудда ҳамда марказий кўча ёқаларида савдо фаолиятини олиб бориш ноқонуний ҳолат эканлиги, шунингдек санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўғри келмаслиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Якунда сотувчи ва фуқароларга савдо фаолиятларини белгиланган савдо нуқталарида ва шаҳардаги озиқ-овқат бозорларида амалга оширишлари мумкинлиги, бунга эса барча зарур шарт-шароитлар етарли эканлиги тушунтирилиб, тегишли тавсиялар берилди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Аъло
7%
Яхши
1%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
100%
Жами: 5034 овоз берилди.
Валюта курслари