“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди
Бугун, 6 декабрь куни 12-умумий ўрта таълим мактабида навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Унда "Меҳробод" маҳалласи ёшлари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Учрашувда олий таълимда таҳсил олаётган ёшларнинг контракт тўлови масаласидаги, шунингдек, даволаниш ва имтиёз асосида операция харажатларига ёрдам бериш ҳамда моддий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари тингланди ва тегишли тартибда ижобий ҳал этилиши белгиланди.
Якунда ҳал этилиши муддат талаб қилинадиган мурожаатлар юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024