Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

182178       0

Тадбирлар

       

“Термиз шаҳар ҳокими соврини учун” бокс мусобақаси бўлиб ўтди

Бугун, шаҳримиздаги “Алпомиш” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Беш ташаббус олимпиадаси доирасида “Термиз шаҳар ҳокими соврини учун” спортнинг бокс тури бўйича очиқ шаҳар биринчилиги мусобақаси якунига етди.

Мусобақа икки кун давомида ўтказилиб, унда 2008-2009 йилда туғилган ўғил болалар 11 та вазн тоифасида иштирок этишди. Очиқ шаҳар биринчилиги мусобақасида спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактабларининг 150 га яқин тарбияланувчи ёш боксчилари ринга тушиб, ўз маҳоратларини кўрсатдилар.

Якунда 11 та вазн бўйича 1-2-3 ўринларни қўлга киритган ғолиб боксчиларга вилоят ҳокимининг ўринбосари Илхом Сапаров ва Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўраевлар томонидан медаллар, диплом ва ваучерлар топширилди.

Маълумот ўрнида, ушбу мусобақада ғолибликни қўлга киритган ёшлар бокс бўйича вилоят терма жамоаси сафига киришлари учун саралаш баҳсларида иштирок этишади.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2023
ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари