Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

368722       0

Тадбирлар

       

Термиз шаҳрида “Маданият карвони”, “Маънавият фестивали” давом этади

Шаҳримизда пойтахтдан ташриф буюрган таниқли олим ва шоирлар, қўшиқчи санъаткорлар, театр ва кино арбоблари иштирокида “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” шиори остида маданий-маърифий тадбирларнинг иккинчи куни ҳам юқори савияда бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 12-мактабда ҳам ижодий учрашув ва концерт дастурлари бўлиб ўтди. Унда ўқувчи ёшлар ва устозлар ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари қатнашиб, яхши маданий ҳордиқ олишди.
Учрашувда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минхожиддин Мирзо, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, Ўзбекистон халқ артисти, актёр Гавҳар Зокирова, халқаро тоифадаги нотиқлик бўйича тренер Жамила Шермухамедова ва “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Феруза Муҳитдиноваларнинг она Ватанни, китобни мадҳ этувчи фикрлари ва шеърлар тадбирга ўзгача завқ бағишлади.
Таниқли хонандалардан Дилфуза Рахимова ва Дилафруз Ҳайтметова ҳамда “Сурхон” гуруҳи ижросидаги гўзал тароналарга маҳалла аҳолиси ва ёшлар рақсга тушишди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари