16 / 08 / 22
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун тарғиботига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Бугун Термиз шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Сурхондарё вилояти филиали масъуллари томонидан “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда вилоят молия бош бошқармаси, вилоят Ғазначилик бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сурхондарё вилояти бошқармасининг ходимлари иштирок этишди.
Унда маърузачилар томонидан Қонуннинг мазмун-моҳияти, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, вазифалари юзасидан батафсил тушунчалар берилди.
Якунда иштирокчилар томонидан Қонунда белгиланган меъёрлар юзасидан берилган саволларга мутахассислар атрофлича жавоб бериб ўтдилар.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2023 |
ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2023