Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

379481       1

Тадбирлар

       

Сурхондарёда қурилиш соҳаси ходимлари куни кенг нишонланди

Мамлакатимизда ҳар йили август ойининг иккинчи якшанбаси қурилиш соҳаси ходимлари куни сифатида кенг нишонлаб келинади муносабат билан кеча ва бугун Сурхондарё вилоятининг барча ҳудудларида байрам тантаналари бўлиб ўтди.

Куни кеча Термиз шаҳридаги “Афруз” тантаналар саройида ўтказилган вилоятнинг асосий байрам тадбирида уста бинокорлар, меъмор ва лойиҳачилар, пудратчи ташкилотлар вакиллари, меҳнат фахрийлари ва соҳанинг фидойи мутахассислари таклиф этилди.

Тантанали тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Файзулла Маманов вилоят ҳокимининг воҳа қурувчиларига байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Тадбирда кўп йиллик самарали меҳнати, соҳа ривожига қўшган муносиб ҳиссаси, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш борасидаги фидокорона хизматлари учун бир гуруҳ соҳа вакиллари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Вилоятимиз санъат усталари ва пойтахтдан ташриф буюрган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Маҳмуд Намозов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова, эстрада хонандаси Ҳулкар Абдуллаева сингари эл ардоғидаги санъаткорлар ижросидаги концерт дастури барчага кўтаринки кайфият бағишлади.


1 comments

Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари