БОЛАЖОНЛАРГА ШОДЛИК УЛАШИБ
Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ва шаҳар ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси томонидан 1 июнь – "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан оилавий болалар уйи фарзандлари учун Санъат саройида болажонларга байрамона кайфият улашиш мақсадида тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбирда вилоят Мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан ҳавола этилган байрам дастури уларда катта таассурот қолдирди. Театрлаштирилган концерт томоша кўтаринки руҳда ўтди. Актёрларнинг турли хил мултфильм қаҳрамонларини акс этган чиқишлари болажонларга завқ бағишлади. Шунингдек тадбир сўнгида болажонлар учун байрам совғалари улашилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2023 |
ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2023