Бугун, Aнгор туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш йўллари” мавзусида семинар ташкил етилди.
Унда Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Маманов, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Ш.Жўрайев ҳамда Термиз шаҳар, Aнгор, Музработ, Жарқўрғон, Термиз туманларида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари иштирок етишди.
Учрашувда ҳоким ёрдамчиларига маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда юқори самарадорликни оширишда алоҳида еътиборни “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойилига қаратиш зарурлиги ҳақида сўз юритилиб, 2022-йил 6 ойлик якуни бўйича кўрсаткичларни сифатли якунлаш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024