ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ЎРТАСИДА “ТРИАТЛОН” МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Куни кеча Термиз шаҳридаги Амусоҳил масканида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ўртасида спортнинг триатлон тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Унда 5 нафар ҳарбий хизматчилардан иборат 6 та жамоа ғолиблик учун беллашдилар. Иштирокчилар жамоавий бўлган ҳолда белгиланган вақтда, сувда сузиб, велосипед ҳайдаб ҳамда узоқ масофани югуриб ўтдилар.
Умумий натижаларга кўра, 3-ўринни "Бургутлар", 2-ўринни "Қалқонлар" жамоалари қўлга киритишди. Фахрли 1-ўрин "Эпчиллар" жамоасига насиб этди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2023 |
ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2023