Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

433218       0

Ҳокимлик аппарати

       

МAҲAЛЛAНИ ЯЁВ КЕЗГAНДA ЁҲУД “БИР МAҲAЛЛA – БИР МAҲСУЛОТ” ТAМОЙИЛИ ИЖРОСИНИ ТAЪМИНЛAШ

Кеча, 19-апрел куни Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердийев бошчилигида, 3-сектор раҳбари A.Нормаматов ва масъул раҳбарлар биргаликда “Паттакесар” маҳалласида ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар ва тадбиркорлар билан учрашди. Жараёнда маҳаллада асаларичилик фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқаро Aнвар Қурбонов хонадонига ташриф буюрилди.

Мулоқот асносида ҳоким томонидан фуқарога асаларичилик фаолиятини янада кенгайтириши учун амалий ёрдам кўрсатилиши ҳамда маҳалладошларидан 30 та оилага ушбу касб сир-асрорларини ўргатиши борасида келишиб олинди. Жорий йилнинг 2-чорак мобайнида ҳоким ёрдамчисининг тавсияси асосида маҳалладаги 30 та оила кредит олиб асаларичилик фаолиятини йўлга қўйиши ва даромадга ега бўлиши учун тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек, “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили ижроси доирасида маҳалладаги тадбиркорлар билан мулоқот қилинди.

Маҳалла драйверидан (ихтиослашуви) келиб чиқиб ҳудудда чорвачилик, товуқчилик ҳамда иссиқхона ва хизмат кўрсатиш нуқталарини ташкил етиш мақсадида 80 та хонадонга ПҚ-5281-сонли Президент қарори асосида кредит ажратилиши бўйича ҳоким ёрдамчисига аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилиб ижроси назоратга олинди.

Шундан сўнг шаҳар ҳокими ва мутасаддилар “Aму-соҳиллари” маҳалласига боришди. Мазкур маҳаллада ҳам тадбиркорлар билан мулоқот қилиниб уларга фаолиятини кенгайтириши учун имтиёзли кредит ажратилишида тегишли тартибда зарур амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.


Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари