Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

498743       0

Мажлислар

       

Термиз шаҳрида ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш йўлга қўйилмоқда
Бугун, Термиз шаҳар ҳокимлигида 2021 йил 21 апрель санасидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли Қарори ижроси юзасидан “Темир йўлчи” ва “Катта боғ” маҳаллаларида ташкил этилиши режалаштирилган ёшлар саноат зоналарининг лойиҳа ташаббускорлари бўлган ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Ушбу учрашувда Термиз шаҳрига бириктирилган Республика ишчи гуруҳи хусусан, Инвестиция ва Ташқи савдо вазирлиги, Республика “Миллийбанк”, Транспорт вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш қўмитаси вакиллари иштирок этишди.
Тадбир жараёнида ёш лойиҳа ташаббускорлари саноат зоналари ташкил этишда, дуч келиши мумкин бўлган муаммолар борасида, зарурий таклиф ва тавсияларга эга бўлишди. Шунингдек, 45дан зиёд ёш тадбиркорлар ўзларининг ташаббускор лойиҳаларини амалга ошириш механизми ҳамда бизнес лойиҳалари тақдимотларини ўтказишди. Қизғин бахс-мунозараларга бой бўлган учрашув келгусида ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида муҳим аҳамият касб этиши муқаррар.

  


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари