Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

258621       0

Мажлислар

       

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги “Судлар томонидан солиқ қонунчилигининг қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан семинар бўлиб ўтди.

 

Жорий йилнинг 13 апрель куни Термиз шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Олий суд Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги “Судлар томонидан солиқ қонунчилигининг қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда судлар томонидан солиқ низоларини кўришда ягона суд амалиётини шакллантириш юзасидан судьялар ва солиқ идоралари ходимлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

 

Ушбу семинарда Олий суд раиси ўринбосари Шуҳрат Полванов, Олий суд судьяси Дилмурод Каримов, вилоят судлари ва фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича судьялари, прокуратура вакиллари ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари иштирок этишди.

 

Ўтказилган семинарда дастлаб Олий суд судьяси Дилмурод Каримов томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Олий суд Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги “Судлар томонидан солиқ қонунчилигининг қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг мазмун-моҳияти иштирокчиларга тушунтириб ўтилди.

 

Шунингдек, янги Пленум қарорининг ўзига хос муҳим жиҳатларидан бири – маъмурий судларда ҳамда иқтисодий судларда кўриладиган солиққа оид низолар бўйича ишларни судларда кўриш юзасидан батафсил тушунтиришлар берилган.

 

Шу нуқтаи назардан мазкур пленум қарорини амалиётда энг зарур деб ҳисобланган масалалар бўйича қўллаш юзасидан таклифлар ўрин олганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Бундан ташқари, ушбу семинарда амалиётдан келиб чиққан ҳолда солиқ органлари томонидан солиқ текширувлари натижалари бўйича қарорлар қабул қилишда йўл қўйилаётган қонунбузилиш ҳолатлари, солиқ ҳисоблаш, молиявий жарима ва имтиёзларни қўллаш ҳамда солиқ органларининг қарорлари асосида солиқларни ундиришдаги хатоликларга оид муҳим масалалар ҳам муҳокама қилинди.

 

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлари юзасидан масъуллардан батафсил жавоблар олишди.

 

Асқар Қудратов

Сурхондарё вилоят суди Жамоатчилик

ва оммавий ахборот воситалари билан

алоқалар бўйича бош консультанти


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари