Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

54554       0

Эълонлар

       

Шу ўринда айтиш лозимки, биринчи навбатда, республика аҳолиси ва унинг турмуш шароити тўғрисидаги ишончли маълумотлар айнан аҳолини рўйхатга олиш орқали шакллантирилади. Масалан, Сурхондарёда неча киши ишсиз? Қанча оила уй-жойга муҳтож? Яна нечта таълим муассасаси қуришлозим? Аҳоли хонадонлари асосан қайси йилларда қурилган? Аслида қанча киши шаҳарда, қанчаси қишлоқларда яшайди ва ҳоказо. Аҳолини рўйхатга олиш амалиёти шу каби кўплаб саволларга жавоб, муаммоларга ечим топиш имконини яратиши билан ҳам аҳамиятлидир.  

Маълумки, кўпчилик аҳолини рўйхатга олишамалиётини статистик маълумотлар тўплаш тадбирларининг бир кўриниши, деб билади. Аммо бу шунчаки статистика эмас, балки мамлакат аҳолисининг маълум бир вақтдаги аслҳолатини кўриш имкониятини берадиган йирик миқёсдаги тадбир ҳисобланади. Давлат даражасидаги кенгкўламли, кўп вақт ва маблағ талаб этадиган ушбу тадбирни ўтказиш  учун халқаро талабларга мувофиқ 2-3 йил тайёргарлик кўриш талаб этилади. Бу амалиёт мустақиллик йилларида республикамизда биринчи марта ўтказилаётганини инобатга олиб, уни ташкил этишга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 2020 йил 11 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари амалга оширилади.  

Аҳолини рўйхатга олиш уч босқичдан иборат бўлиб, белгиланган амалиётга киришилгунга қадар 2020-2023 йилларни ўз ичига олувчи тайёргарлик жараёнлари олиб борилади. Қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш дастурига кўра, 2021 йилнинг
1-25  ноябрь кунлари юртимизнинг бир қатор ҳудудларида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишишлари амалга оширилади. Бунда аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш жараёнлари, рўйхатга олиш усуллари, дастури, саволномалари, услубий қўлланма ҳамда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари амалий синовданўтказилади. Натижалар асосида аниқланадиган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилади.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Аъло
7%
Яхши
1%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
100%
Жами: 5035 овоз берилди.
Валюта курслари