Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

264298       0

Эълонлар

       

Термиз шаҳар ҳокими Тўраев Ўктам Исмаиловичнинг жорий йил апрель ойи давомида шаҳримизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлигини ўтказиш бўйича шаҳар фуқаролари ва жамоатчиликка мурожаати

 

Қадрли ҳамшаҳарлар, азиз Термизликлар!

 

Тозалик, аввало, инсон кўнглидаги ободликдан бошланади. Дилдаги ободлик эса амалий ҳаракатга кўчганда унинг қадри янада ошади. Инсон бўлиб, биринчи галда туриш-турмушимизни, ён-атрофимизни файзли ва тоза-озода масканга айлантириш инсонийлик бурчимиздир.

 

Бугун республикамизда бўлаётган янгиланиш ва ўзгаришлар каби тарихдан “Мардлар шаҳри” дея таъриф берилган Термиз шаҳри ҳам тубдан янгича қиёфа касб этиб бормоқда.

 

Кундан кун чирой очиб бораётган шаҳримизга албатта тозалик, ободлик ярашади. Жонажон шаҳримизни ҳар жиҳатдан тоза, озода ва кўркам ҳудудга айлантиришда барча фуқароларимиз билан биргаликда нуроний отахону онахонлар, ташаббускор ва фаол ёшлар бир ёқадан бош чиқариб, муносиб ҳисса қўшмоғимиз муҳимдир.

 

Қадрли шаҳримиз фуқаролари, тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

 

Ҳар биримиз ўз уйимиз, маҳалламиз тозалиги ва ободлиги учун жорий йилнинг апрель ойи давомида фидойилик, ватанпарварлик ва шижоат билан ҳаракат қилишимиз керак. Бу борада шаҳримизда фаолият олиб бораётган барча ишбилармонлар ва тадбиркорлардан янада жонбозликни кутиб қоламан.

 

Ана шундай эзгу ният билан шаҳримиздаги барча ташкилот, муассаса ва идораларнинг раҳбар ва ходимларини ўз ҳудудларини обод масканга айлантириш, гуллар ва дарахт кўчатларини ўтқазиб, тозалик ва ободонлаштириш ишларида фаол бўлишга чақираман.

 

Азиз ҳамшаҳарлар!

 

Ғурури баланд, мард ва танти, меҳнаткаш халқимизга муборак Рамазон ойида баҳорнинг ҳар бир кунидан оқилона фойдаланиб, шаҳримизни янада обод масканга айлантиришда куч-қувват, омад тилайман!

 

Шаҳримиз янада обод, ҳаётимиз фаровон бўлсин!


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари