Сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни 8-декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этамиз!
Конституция миллий давлатчилигимиз, суверенитетимиз, шу кунга қадар эришган барча ютуқ ва марраларимиз, демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларимизнинг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади.
Ахборот хизмати / 2023.12.08
Янги таҳрирдаги Конституциямиз – умумхалқ муҳокамасидан ўтган, халқимиз хоҳиш-истаклари намоён бўлган тарихий ҳужжатдир!
Термиз шаҳридаги муҳташам “Санъат саройи”да Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўттиз бир йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, барча воҳадошларимизни байрам муносабати билан самимий муборакбод этди.
Ахборот хизмати / 2023.12.07
"Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси" кўрик-танловининг Сурхондарё вилоят босқичи ўтказилди.
724 та маҳалла ёшлар етакчилари ўзара 10 та йўналиш бўйича беллашдилар.
Натижага кўра 10 та йўналишдан 5 та 1-ўрин Термиз шаҳар ёшлар етакчиларига насиб этиб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Ахборот хизмати / 2023.12.06
Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашининг 69-сессияси бўлиб ўтди
Ахборот хизмати / 2023.12.05
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022-йил 19-январдаги қарорига мувофиқ жорий йил декабрь ойида ёшлар масалалари бўйича масъулларнинг ҳисоботини эшитиш белгиланган.
Ахборот хизмати / 2023.12.04
Бугун 3-декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Термиз шаҳридаги “Афруз” тантаналар саройида тадбир бўлиб ўтди.
Ахборот хизмати / 2023.12.03
Термиз шаҳридаги "А. Жомий" маҳалласи ҳудудида жойлашган 14-умумтаълим мактабида Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашининг депутатлари ташаббуси билан аҳоли ҳаёти сифатини ошириш омили ҳисобланган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 120 туп турли хил вилоятимиз иқлимига мос мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Ахборот хизмати / 2023.12.02
1-декабрь "Бутунжаҳон ОИТС га қарши кураш куни" муносабат билан шахсий таркиб ўртасида гиёҳвандлик, ОИВ/ОИТС касалликлари кириб келишини олдини олиш, ҳарбий хизматчилар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва қарши курашиш мақсадида Термиз шаҳридаги 11506 ҳарбий қисмда жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Ахборот хизмати / 2023.12.01
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ананавий тарзда ўтказилиб келинаётган "Камалак юлдузлари" болалар ижодиёт фестивалининг Термиз шаҳар босқичи ташкил этилди.
Ахборот хизмати / 2023.11.30
Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш- ёшларда Ватанга садоқат туйғусини шакллантириш, уларнинг қалбида ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш, ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини янада ортириш мақсадида Термиз шаҳридаги 16-сонли умумтаълим мактабида “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ватанпарварлик ҳаракати фаоллари билан “Мардлар қўриқлайди Ватанни ”шиори остида "Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурч" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Ахборот хизмати / 2023.11.29
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024