Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

134609       0

Ахборот хизмати

       

Сурхондарё вилоятидаги автомобил йўллари тармоғининг умумий узунлиги 16 минг 175 км бўлиб, шундан 2 минг 843 км, яъни, 18 фоизи Автомобил йўллари бошқармаси тасарруфидаги йўллар ҳисобланади. Мазкур йўлларнинг 351 километри халқаро аҳамиятдаги, 990 километри давлат аҳамиятидаги ва 1 минг 502 километри маҳаллий аҳамиятидаги йўллардир. Умумий йўлларнинг 13 минг 327 км, яъни 82 фоизини ички йўллар, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчалари ташкил этади.

Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида жорий йилнинг 9 ойи давомида 298 дона янги йўл белгилари ўрнатилди, 1 901 дона яроқсиз ҳолга келган йўл белгилари янгисига алмаштирилди, 40 та йўналишларда дастлабки, йўналтирувчи ва масофа кўрсатувчи йўл кўрсаткичлари ўрнатилди, шунингдек, 700 квадрат метр йўл ётиқ чизиқлари чизилиб, янгиланди.

Автомобил йўллари техник ҳолати таҳлили ва ҳаракат хавфсизлиги марказининг вилоят ҳудудидаги мутахассислари томонидан бу борадаги ишлар давом эттирилиб, янгидан қурилаётган йўлларнинг сифати назорат қилиб борилмоқда.

Хусусан, куни-кеча журналист ва блогерлар учун ташкил этилган пресс-тур давомида 4Р-105 “Дарбанд–Бойсун–Элбаён” автомобил йўлининг 5-70 км ва 4Р-100 “Мангузар–Жарқўрғон–Бандихон–Олтинсой–Денов” автомобил йўлининг 126-174 км қисмини реконструкция қилиш лойиҳаси базасига қилинган ташрифда жаҳон стандарти талабларига тўла мос келувчи йўл қурилиши сифатини назорат қилишда қўлланиладиган техник асбоб-ускуналар ҳамда синов-назорат лабораторияси фаолияти билан ҳам танишилди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари