Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

433595       0

Ахборот хизмати

       

Расмий муносабат

 

Термиз шаҳар ҳокимлиги Kun.uz сайтида “Ҳокимлик уч йиллик қарзини қачон узади” номли мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

 

Мазкур ҳолат Термиз шаҳар ҳокимлиги ва Термиз шаҳар молия бўлимининг ишчи гуруҳи томонидан ўрганилганда қуйидагилар аниқланди. Термиз шаҳар ҳокимининг 2018-йил 23-апрелдаги Қ-1110-сонли қарорига кўра Термиз шаҳар “Марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ ва унинг ҳудудидаги савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда умумий овқатланиш биноларини бузулиши муносабати билан Термиз шаҳар ҳокимлиги ва фуқаро Азимов Ҳайитқул Одинаевич, Термиз шаҳар Қурилиш бошқармаси ҳамда Хўжалик ҳисобидаги қурилиш дирекцияси ўртасида 2019-йил 23-май куни 60-сонли келишув битими тузилиб имзоланган.

Ушбу келишув битимига кўра фуқаро Азимов Ҳайитқул Одинаевичга тегишли бўлган “Ал-Ҳаким Ат-Термизий” кўчаси 28-манзилдаги яъни Термиз шаҳар “Марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ ҳудудидаги 2-блокда жойлашган 55.0 кв мертдан иборат 6-сонли савдо дўконини мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолаш ҳисоботини ва кадастр ҳужжатларини ҳокимликка топшириш, бир кун муддат ичида бузиб олиб эр майдонини бўшатиб бериш, компенсасия маблағини олиш учун Термиз шаҳар ҳокимлигига ўзининг ҳисоб рақамларини тақдим қилиниши, ҳокимлик томонидан эса фуқаро Азимов Ҳайитқул Одинаевичга тегишли бўлган 55.0 кв мертдан иборат бўлган 6-сонли савдо дўкони биносини мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган қиймати 99 988 952 (тўқсон тўққиз миллион тўққиз юз саксон саккиз минг тўққиз юз эллик икки) сўм компенсасия пулини тўлаб бериш ва шаҳар ҳудудидан нотурар-жой сифатида 55.0 кв метр эр майдонини ажратиб бериш кўрсатилган.

2020-йил 13-ноябр куни фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро Судининг Ҳал қилув қарорига кўра Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан давогар Одинаев Сафарбек Ҳайитқулович фойдасига 99 644 597 (тўқсон тўққиз миллион олти юз қирқ тўрт минг беш юз тўқсон этти) сўм компенсасия пули ундирилиши кўрсатилган.

Бироқ, компенсасия пули Термиз шаҳар маҳаллий буджетининг қўшимча шаклланган маблағлари белгиланган фоизлар бўйича белгиланган жамғармаларга ва давлат дастурларига тўлиқ йўлантирилганлиги ҳамда шаҳар ҳокимлигининг ривожлантириш жамғармасида яъни буджетдан ташқари маблағлари шаклланмаганлиги сабабли тўлаб берилмаган.

Термиз шаҳар ҳокимининг 2020 йил 29 июндаги Қ-714-сонли қарори билан “СМАРТ ҲОУСЕ БУИЛДИНГС” МЧЖга “Ал-Ҳаким Ат-Термизий” кўчаси яъни собиқ Термиз шаҳар “Марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ ҳудудида жойлашган жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган нотурар-жой биноларининг компенсасия маблағларини олдиндан юз фоиз тўлаб бериш шарти билан ўрнидан кўп қаватли турар-жой бинолари қурилиши учун 2200.0 кв метр эр майдони ажратиб берилган.

Ҳозирги кунда, Термиз шаҳар ҳокимлиги ва “СМАРТ ҲОУСЕ БУИЛДИНГС” МЧЖ ўртасида Термиз шаҳар “Марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ ҳудудида жойлашган жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган нотурар-жой биноларининг компенсасия маблағларини тўлаб бериш бўйича қонунда белгиланган тартибда келишув битимини расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Термиз шаҳар ҳокимининг 2020-йил 21-октябрдаги

Қ-1064-сонли қарори билан шаҳарнинг “Каттабоғ” маҳалласи ҳудудидан

1820.0 кв.метр эр майдони ажратиб, ҳозирги кунда Термиз шаҳар ҳокимлиги ва Термиз шаҳар Қурилиш бошқармаси томонидан собиқ, Термиз шаҳар “Марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ ҳудудида жойлашган 91 та жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган нотурар-жой бинолари эгаларига (шу жумладан мурожаат муаллифлари Азимов Ҳайитқул Одинаевич ва ўғли Одинаев Сафарбек Ҳайитқуловичларга) савдо дўкони қуриш учун ҳар бирига 4.0х5.0 кв.метр ўлчамдаги 20.0 кв.метрдан эр майдони ажратилиб берилган.

Шунингдек, тадбиркор Сафарбек Одинаев ва унинг отаси Ҳайитқул Азимовларга белгиланган компенсасия пулини қисқа муддатларда тўлаб берилиш чоралари кўрилаётганлигини маълум қиламиз.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари