Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

438992       0

Ахборот хизмати

       

Президент Шавкат Мирзиёев бугун қутлуғ 75 ёшга тўлган Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевни “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Давлатимиз раҳбари ушбу сана муносабати билан ҳурматли ҳофизимизга табрик ҳам йўллади.

“Эл-юртимиз Сизни бутун ҳаётини ўзбек маданияти ва санъатини ривожлантиришга бағишлаган, ўз ижодий мактабини яратган улкан ва бетакрор истеъдод эгаси, фидойи ва миллатпарвар шахс сифатида яхши билади ва юксак қадрлайди” дейилади табрикда.

Шерали Жўраев 50 йилдан зиёд ижоди давомида “Ўзбегим”, “Соҳибқирон”, “Эгаси бор юрт”, “Карвон”, “Сарбон”, “Инсон қасидаси” каби 600 га яқин қўшиқ яратган. Унинг “Биринчи муҳаббатим”, “Ёшлигимиз”, “Ой юзингга”, “Ошиқлар сардори”, “Дўст бўлсанг, ёнимда тур” каби ашулалари халқ қўшиқларига айланиб кетган.

Хонанда мумтоз шоирларимиз ғазалларини куйга солиб, халқимиз меросини ёш авлодга ва жаҳонга танитишга улкан ҳисса қўшган.
Шерали Жўраев 1981 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, 1987 йилда “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвонлари, 2018 йилда “Фидокорона хизматлари учун” орденига сазовор бўлган. Бугунги “Эл-юрт ҳурмати” ордени истеъдодли ва фидойи санъаткорга давлатимизнинг эътибори, халқимиз ҳурматининг яна бир ифодаси бўлди.

Ҳофиз ўз маданияти, фидокорона меҳнати билан эл орасида обрў-эътиборга, катта ҳаётий тажрибага эга. Бугунги кунда Шерали Жўраев “Ватандошлар” жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси вазифасида самарали фаолият юритиб келмоқда.

Улуғ санъаткоримизга кўрсатилган бундай ҳурмат мамлакатимизда, умуман, санъат соҳасига қаратилаётган эътиборнинг бир ифодасидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг шу йил 2 февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида бу борадаги ишлар янги босқичга кўтарилди. Ёш авлод қалбида миллий маданиятга бўлган муҳаббатни шакллантириш, истеъдодларни аниқлаш ва тарбиялашга янада кенг шароитлар яратилмоқда. Бунда Шерали Жўраев каби устоз санъаткорларнинг намунаси, ижодий мактаби катта ўрин тутади.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари