Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

443705       0

Ахборот хизмати

       

ҚЎШНИСИНИ ТУНАГАН ЎҒРИ!

Нурилла туппа-тузуккина “Файз” бозорида савдо қилиб, рўзғор тирикчилигига ёрдамлашиб юрувди. Эрта кетиб, кеч келиб савдо яхши бўлган кунлар бозорлик қилиб келишни канда қилмасди.

Шу куни уйга келса, ҳеч ким йўқ. Суриштирса тўрт, беш ҳовли наридаги бир қариндоши тўй қилаётган экан. Уйдагилари ўша қариндошиникига кетибди. Бундай қараса ён қўшниси Мурод ака ҳам болалари билан ўша томонга кетишибди.
Атрофда ҳеч ким йўқ. Унинг ичига шайтон кирди. Бу йилги томорқасидан чиққан ҳосилини мўмайгина пуллаган, тўй қилиш учун йиғиб юрган ён қўшниси Мурод аканинг пулини ўмаришни режа қилди.

Ошхонадаги пичоқни олдида секин, бекиниб ҳамсоясининг уйи томон юрди. Ҳовлига кириб, у томон, бу томонга қараса ҳеч ким йўқ. Уйи ичига кириб, меҳмонхонасига қараса эшиги қулфланган турибди. Уни пичоқ билан бузиб очдида, ичкарига кирса учта сандиқ бўлиб, сандиқлардан бирининг эшиги қулфланган ҳолда турибди. Шу қулфни ҳам қўлидаги пичоқ билан бузди. Сандиқнинг ичидагини титкилаб кўраётган чоғи қўли ўралган нарсага тегди. Сандиқдан ташқарига чиқариб кўрса, айнан у излаган пул экан. Тугунни ўзи билан олиб чиқиб кетди. Уйига ўтиб, ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ҳалиги ўғирланган пулларни эринмай санаб чиқди. Йигирма бир миллион уч юз минг сўм ва юз “кўки” ҳам бор экан. Нурилла дунё топгандай ўзида йўқ хурсанд. Икки ярим миллионини бўлак ажратдида, буни онасига савдо пулим рўзғорга ишлатинг деб бермоқчи бўлди.
Қолганларини тахлаб, яна қайта бошқа қоғозга ўраб, шу ерлик ўртоғи Қўлдошларникига олиб кетди. Бориб, ошна шу омонатим сенда турсин, керак бўлганида оламан, - деб унга қолдириб қайтди. Ёнбошлаб телевизорга қараб ётган чоғи уйдагилари бирин-кетин кириб келишди. Онамга бераман деб ажратиб қўйган пулларни онасига берди. Шу савдодан орттирганим уйга бирор нарса оласизда, - деб онасини хурсанд қилиб қўйди. Онаси ҳам пул топар ўғлини узоқдан-узоқ алқади.
Тонг отгач, қўшнилари ҳам уйқудан туришиб, у ёқ - бу ёқни йиғиштириб, уй бекаси Нигора опа ичкарига кириб қараса меҳмонхона очиқ, ичкаридаги сандиқ ҳам очиқ, йиғиб қўйган пуллари ҳам жойида йўқ. Бирдан энтикиб отилиб чиқиб, уйга ўғри кирибди, ҳаммасини олиб кетибди, - деб дод солди. Мурод ака ҳам отилиб ичкарига кирса, шу аҳвол! У тўғри ички ишларга бориб, хабар қилди.
Тезкор гуруҳ ходимлари ҳам анойи эмас экан. Улар сандиқдан, эшик атрофидан бармоқ изларини олиб, лабораторияда ишлов бериб, гумон қилган қўшнисининг ички ишлардаги бармоқ изи билан солиштирса бир хил чиқди.
“Файз”га бориб Нуриллани топишди-да, биз билан ички ишларга борасиз, баъзи бир нарсага аниқлик киритмоқчимиз дейишди. У шу ернинг ўзида бор гапни айтиб берди. Ошнасидаги пулни ҳам, онасидагисини ҳам олишди. Онасининг қувончи узоққа бормади. Идорада тўлғазилган қоғозларга қўл қуя туриб, мени бир “шайтон” йўлдан урди-да, - дея олди холос.
Ҳали уйланишга ҳам улгурмаган Нурилла Маматовга судланди деган тамға босилди. “Қақайди”ликлар унга қиз бермасалар ҳам керак.
“Шайтонга қул бўлмоқ, - йўлдан чиқмоқдир” деган сўзлар Нурилла Маматовга ўхшаганларга нисбатан айтилган бўлса, не ажаб.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси
С.Сувонқулов


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари