Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

443837       0

Ахборот хизмати

       

ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Термиз шаҳар ҳокими ўринбосари Камол Ашуров иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида ОАВ ходимлари ва ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишди ва ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

Анжуманда ҳоким ўринбосари К.Ашуров томонидан Термиз шаҳрида ёшлар ҳуқуқбузарлигининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида қуйидаги фикрларни билдирди.

Бугунги кунда Термиз шаҳрида 30 ёшгача бўлган ёшлар сони
89 минг 106 нафарни ташкил этади.
Шундан 6 ёшгача бўлганлар 21 минг 718 нафар, 7 ёшдан
17 ёшгача бўлганлар, 33 минг 37 нафарни ҳамда 18 ёшдан
30 ёшгача бўлганлар 34 минг 351 нафарни ташкил этади.
Ушбу 18 ёшгача бўлган 54 минг 755 нафар ёшлармиз шаҳардаги 129 та мактабгача таълим муассасалари, 28 та давлат ва 2 та хусусий умумтаълим мактаблари, 1 та Президент мактаби, 2 та академик лицей, 1 та касб-ҳунар мактаби, 2 та ихтисослаштирилган санъат мактаби, 3 та техникумларида таълим тарбия олиб келмоқда.
Вояга етмаган ёшларимиз ўртасида жорий йилнинг 2 ойи давомида жиноятларни таҳлил қиладиган бўлсак Термиз шаҳар ҳудудида 5 та жиноятлар вояга етмаганлар томонидан содир этилган.
Шундан, жиноятлар содир этган 5 нафар вояга етмаганларнинг
3 нафари мактаб ўқувчилари ва 2 нафари касб-ҳунар таълими ва академик лицей ўқувчиларидан иборат.
Вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар турлари бўйича таҳлил қилганимизда уларнинг 3 таси Ўғирлик, 1 таси Безорилик, ва 1 таси Бошқа жиноятларни ташкил этади.
Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида қатор ишларни ташкил этмоқдамиз.
Шулардан бирини мисол келтирадиган бўлсам биринчи навбатда маҳалладаги ёшлар еткачилари ва профилактика инчпекторлари билан ҳамкорликда уларнинг оилавий шароитларини ўрганиб чиқиб, мавжуд муаммоларини ҳал этиш ҳамда уларнинг бўш вақтини банд қилишга алоҳида эътибор қаратиш билан биргаликда уларнинг ота-оналари билан ҳам профилактик суҳбатларни олиб бормоқдамиз.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 19 январда “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда 5 ташаббус доирасида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом-турмуш тарзини шакллантиришда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, шунингдек ёшларнинг истеъдодларини қўллаб-қувватлаш мақсадида турли ҳил тадбир ва мусобақалар ташкил этиб келмоқдамиз.
Бундан ташқари мактаб ва таълим муассасаларида хамкор ташкилотлар билан биргаликда “ТИҒ” тадбирлари ва “Тунги рейд”лар мунтазам амалга оширилиб келинмоқда.

 


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари