Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

БРИФИНГ

БРИФИНГ

15 / 03 / 22

444967       0

Ахборот хизмати

       

БРИФИНГ

Термиз шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Эламанов Ғайрат Абдиевич иштирокида брифинг ўтказилди.

Мавзу: Термиз шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар.

Термиз шаҳрини ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш йўлида, шаҳар ҳокимлигининг “Молия иқтисод ва камбағалликни қисқартириш” масалалари мажмуаси томонидан қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Жумладан;
Кичик бизнес субектлари
Бугунги кунда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони 4205 тани ташкил этиб, шундан кичик бизнес субъектлари сони 3679 тани ташкил этади. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,8 % га кўпайган. (2021 йилда 3 725 тани ташкил этган.)
Жорий йилда кичик бизнес субъектларини ўтган йилга нисбатан
икки баробарга ошириш режаси 1740 тани ташкил этади. (2021 йил режаси 870 тани ташкил этган.)
Январ-март ойида белгиланган режа 325 тани ташкил қилиб, амалда 378 та кўпайиб, режага нисбатан 116%га бажарилди.
Якка Тартибдаги тадбиркорлик фаолияти бўйича;
Термиз шаҳрида 1461 та ЯТТлар фаолият кўрсатиб, шундан
323 таси январ-май ойларида янгидан ташкил топди. Режага нисбатан 132,3 % 79 тага кўп ташкил топди. (Режа 244та).
Жумладан:
Солиқ тушумларини қуйидагилар ҳисобидан тушириш таъминланади.:
- Давлат мулкини сотиш ва ижарага беришдан маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган тушумларни таъминлаш ҳисобидан;
- Тадбиркорлик субъектларида норасмий тарзда ишлаётган ишчи ва хизматчиларнинг фаолиятини қонунийлаштириш ҳисобидан;
- Давлат рўйҳатидан ўтмасдан фаолият юритаётган жисмоний шахсларнинг фаолиятини расмийлаштиришга кўмаклашиш ҳисобидан;
- Якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолиятини тиклаш ва фаолият турини мослаштириш ҳисобидан;
- Фаолиятини тўхтатган корхоналарни тиклаш, молиявий соғломлаштириш, янги лойиҳаларни ишга тушиши ҳамда янги яратиладиган иш ўринлари ва иш хақи ошиши ҳисобидан
- Фаолият кўрсатмаётган ва самарасиз фойдаланилаётган бинолар ва қурилиши тугалланмаган объектларнинг мулкдорларига таъсирчан солиқ режимини қўллаш ва бошқа йўналишлар ҳисобидан.
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилган кредитлар тўғрисида:
Ижтимоий дастурлар бўйича;
Аҳолини ўзини ўзи банд қилиб тадбиркорлаҳик фаолияти билан шуғулланишида ижтимоий дастурда жами бўлиб 193 та юридик ва жисмоний шаҳсларга 7,1 млрд сўм кредит ажратилди.
Жумладан;
“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича (ПҚ-4231); жами сони 132 тага 3,7 млрд сўм
“Yoshlar – kelajagimiz” дастури бўйича (ПФ-5466); жами сони
4 тага 8,8 млн сўм
Маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги жамғармалардан; жами сони
3 тага 62 млн сўм
Бандликка кўмаклашиш жамғармаси бўйича (ПҚ-3856); жами сони 3 тага 62 млн сўм
Ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича (ПҚ-4539); жами сони 54 тага 2,4 млрд сўм ташкил қилди.
Фаолият кўрсатмаётган умумий корхоналар бўйича:
Термиз шаҳрида 2022 йил 1 март холатига жами фаолият юритаётган корхоналар сони 4205 тани ташкил этади. Карантин даврида сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари билан биргаликда корхона фаолиятидаги мавжуд муаммолар ўрганиб чиқилиб 94 та корхонани мавжуд муаммолари бартараф этилиб, фаолиятини тиклашга эришилди.
Фаолиятини тўхтатган корхоналарни 69 тасини муаммоларини ўрганиш жараёнида 8 та корхона раҳбари Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси бўлганлиги ҳозирги кунда Афғонистон республикасига кетганлиги, 4 та корхонанинг асбоб-ускуналари қисман Хитой ва Покистон давлатларидан олиб келинганлиги пандемия сабабли қолган асбоб ускуналар олиб келиниши кечикканлиги, 2 та корхона Термиз шаҳридан рўйҳатдан ўтиб фаолиятини Қумқурғон туманида давом эттираётганлиги, 7 та корхона ҳисоб рақами очмасдан бошқа фаолият турига ўтганлиги, ҳамда 4 та корхона ВМ 630-сон қарорига асосан корхона фаолиятини ихтиёрий тугатилганлиги аниқланди. Қолган 44 та корхоналарда мавжуд муаммолар ўрганиш ишлари давом этирилмоқда.
БАНДЛИК ДАСТУРИ

Термиз шаҳрида жорий йилда янгидан иш ўрни яратишда тавсиявий режада жами 261 та лойиҳа(ҳудудий ва тармоқ лойиҳалари) 911 та иш ўрни яратилиши белгиланган бўлиб, амалда режадаги лойиҳалардан 409 та янги иш ўрни яратилди. Қолган 502 та иш ўрнини қўшимча янгидан ташкил этилган тадбиркорлик фаолияти ҳисобидан бажариш амалга оширилди. Натижада шаҳарда жорий йилнинг январ-март ойларида жами бўлиб 1241 та янги иш ўрни ташкил қилиниб, режага нисбаттан 136,2 фоизга бажарилишга эришилди.
Шундан
3. Ҳудудий инвестиция лойиҳалари бўйича-347 та
4. Янгидан ташкил этилган ЯТТлар-323 та
5. Кичик бизнес субъектлари-378 та
6. Ижтимоий дастурлар орқали-193тани ташкил қилади.
Жумладан;
2021 йил давомида жами 58 та умумий қиймати 437,5 млрд.сўмлик, шундан корхоналар ўз маблағлари ҳисобидан 107,3 млрд. сўмлик ва тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 85,8 млрд.сўмлик ҳамда хорижий инвестиция ҳисобидан 14,0 млн. долларлик ва хорижий кредит линия ҳисобидан 11,9 млн. долларлик лойиҳаларнинг амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 1 166 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Амалда эса жорий йилнинг йил 01 март ҳолатига 39 та лойиҳа амалга оширилиб, жами лойиҳа қиймати 113,2 млрд. сўм. яъни ўз маблағидан 35,6 млрд. сўм, банк кредит мабағларидан 64,0 млрд. сўмни ташкил этиб, янгидан 347 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.
2022 йил январ-март ҳолатига умумий қиймати 90,6 млрд. сўмлик 22 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 286 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Амалда 121,2 млрд. сўмлик 39 та лойиҳа муддатидан олдин ишга туширилиб, жами 347 та янги иш ўринлари яратилиб, режага нисбатан 121,3 фоизга бажарилган.

Эътиборингиз учун раҳмат!


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари