Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

91244       0

Ахборот хизмати

       

Бугун Термиз шаҳар ҳокими Ў.I.Toъраев ва сектор раҳбарлари томонидан Термиз шаҳридаги 12-сонли мактабда 1-,3-сектор масъуллари учун, 26-сонли мактабда 2,-4-сектор масъуллари учун “Маънавият сектори” фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сонли Фармони ва ПҚ-402-сонли қарорининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш ва ижросини таъминлаш бўйича семинар-йиғилишлари ўтказилди.

Унда сектор раҳбарлари, шаҳардаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспекторлари, солиқ инспектори ва ижтимоий ходимлар, мактаб директорлари ва уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.

 

Учрашувда “Маънавият сектори” фаолиятини самарали ташкил этиш, маҳалла ва таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорлигини тизимли йўлга қўйиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ижро интизомига қатъий риоя қилиш, маҳаллабай ишлашга масъул бўлган “Маҳалла еттилиги”нинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш, Президентимизнинг Фармон ва қарорларида белгилаб берилган топшириқларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш каби масалалар юзасидан муҳим вазифалар белгилаб олинди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари