Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

92759       0

Ахборот хизмати

       

Унда, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 40 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари Сурхондарё вилояти ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтириш, ушбу зоналарда  тадбиркорлик лойиҳаларини жойлаштириш, шу жумладан саноат ипотекаси асосида амалга ошириш, саноат ипотекаси асосида қурилиш учун ер майдонлари тегишли бош режаларга мувофиқ электрон онлайн-аукционга қуриладиган ишлаб чиқариш бино-иншоотларининг асосий параметрлари ва қуриш муддатлари тўғрисидаги шартлар белгиланган ҳолда жойлаштириш, саноат ипотекаси асосида тадбиркорлик субъектлари томонидан барпо этиладиган тайёр ишлаб чиқариш бино-иншоотлари кейинчалик улар томонидан ёш тадбиркорларга тўғридан-тўғри шартномалар асосида реализация қилиш белгиланган.

Мазкур қарорга асосан жамғарма маблағлари ҳисобидан Сурхондарё вилояти Ёшлар саноат зоналарида саноат ипотекаси асосида барпо этилган ишлаб чиқариш бино-иншоотларини ёш тадбиркорлар томонидан харид қилиш бўйича кредитларни молиялаштиришга рухсат этишга, ишлаб чиқариш бино-иншоотларини харид қилиш учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан бериладиган молиявий ресурсларни тижорат банклари томонидан 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йилгача муддатга тақдим этишга, тижорат банкларига молиявий ресурсларни Жамғарманинг мавжуд маблағлари доирасида миллий валютадаги кредитлар бўйича Марказий банкнинг асосий ставкасида 3 йиллик имтиёзли давр билан 11 йил муддатга тақдим этишга, тижорат банклари томонидан миллий валютадаги кредитларни Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратишга, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда Жамғарма маблағлари ва кредит бўйича фоиз ставкасини мутаносиб равишда пасайтириш, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолдиришга, тижорат банклари томонидан тақдим этиладиган молиявий ресурсларнинг энг юқори миқдорини Жамғарма маблағлари ҳисобидан бир ёш тадбиркорлик субъекти учун молиялаштириладиган жами инвестиция лойиҳалари доирасида 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда, Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан молиявий ресурслар тижорат банклари томонидан бир ёш тадбиркорлик субъекти учун 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан юқори ва 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда белгилашга рухсат берилган.

Сурхондарё вилояти Ёшлар саноат зоналарининг тасдиқланган бош режаларига асосан 2024 йилда муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаси билан таъминлаш учун 40 млрд сўм маблағларни 2024-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури орқали ажратиш чоралари кўрилиши, Термиз шаҳридаги «Тинчлик» Ёшлар саноат зонаси тажрибаси асосида 2024 йилда 6 та туман (шаҳар)да, 2025 йилда 8 та туманда Ёшлар саноат зоналарида саноат ипотекаси асосида бино-иншоотлар барпо этилиши қайд этилган.

Ушбу қарордан асосий мақсад, ёш тадбиркорларга ҳар томонлама кўмаклашиш, улар учун малакали мутахассислар иштирокида семинарлар ташкил этиш, хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини жорий этишдир.

Термиз туманлараро  иқтисодий судининг девонхона мудири Қиличев Абдураим Ярашевич


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари