Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

БРИФИНГ

БРИФИНГ

22 / 12 / 23

93094       0

Ахборот хизмати

       

Термиз шаҳрида таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

Мактабгача таълим йўналиши:

Термиз шаҳрида жами 160 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритиб, бугунги кунда мазкур мактабгача таълим ташкилотларининг умумий қуввати 11907 нафарни ташкил этади.

        - 32 та давлат МТТ қуввати 5765 ўринли бўлиб, 7726 нафар болалар тарбияланмоқда.

        - 5 та хусусий МТТ қуввати 370 ўринли бўлиб, 353 нафар болалар қамраб олинган.

        - 20 та давлат хусусий шерикчилигидаги МТТ қуввати                    2635 ўринли бўлиб, 2036 нафар болалар қамраб олинган.

- 103 та оилавий МТТ қуввати 3137 ўринли бўлиб,                         2792 нафар  тарбияланувчилар билан фаолият юритмоқда.

Шаҳардаги 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 15 минг 731 нафар болалардан 12 минг 907 нафари барча турдаги 160 та мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган бўлиб, болаларга нисбатан қамров даражаси 82% ни ташкил этади.

2023 йил якуни қадар шаҳардаги 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган тарбияланувчилар 15 минг 731 нафарни ташкил этиши прогноз қилинаётган бўлиб, қамров кўрсаткичини 12 минг 907 нафарга                  етказилди.

Шаҳардаги 32 та Давлат мактабгача таълим ташкилотининг қамрови 7 минг 726 нафарни ташкил этиб, ҳозирги вақтда ушбу мактабгача таълим ташкилотларининг 2 таси (19-сонли ДМТТ) Махаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда (5-сонли ДМТТ) Шунингдек, жами 20 нафар тадбиркорлар билан давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотини қуриш бўйича 3 томонлама битим-шартномалари тузилиб, имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан 42 млрд 464 млн.сўм маблағлар ўзлаштирилган ва ҳозирги вақтда уларнинг барчаси ўз фаолиятини бошлаган.

Шунингдек Термиз шаҳар 30-сонли ДМТТ “Турон” МФЙда жойлашган. 1986 йил қурилган бўлиб, 140 ўринга мўлжалланган.

       Ҳозирги кунда инвеститция дастури асосида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Қурилишнинг умумий лойиҳа қиймати                       3 879 540 000 млрд сўмни ташкил қилади ва жорий йилнинг                       15 ноябрь санасида тўлиқ таъмирланиб фаолияти йўлга қўйилди.

Мактаб таълими йўналиши:

Термиз шаҳрида 26 та умумий ўрта таълим мактаби,                 1 та Президент мактаби, 2 та ихтисослаштирилан мактаб-интернати( 1-,2-сонли ИМИ), 1 та ихтисослаштирилан мактаб                   (3-сонли ИМ), 2 та нодавлат таълим муассасалари ва 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, шаҳарда фаолият юритаётган 26 та умумтаълим мактабларида 1225 та 1-11 синфларда жами 35 минг 872 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олмоқда. (шундан, 17470 нафари                    қиз болалар).

Педагог ходимларни малака тоифалари

2022-2023 ўқув йилида жами 2316 нафар ўқитувчиларнинг малака тоифаларига кўра 176 нафари олий тоифа  (7.3 %), 429 нафари биринчи тоифа (18.5 %), 823 нафари иккинчи тоифа (34.1%),  588 нафари мутахассис (28.5%ўқитувчилар  мавжуд  бўлган   бўлса,

2023-2024 ўқув йилида 2384 нафар ўқитувчиларнинг малака тоифаларига кўра 260 нафари олий тоифа (10.9 %), яъни 3,6 фоизга ўсган, 638 нафари биринчи тоифа (26.8 %), яъни 8,3 фоизга ўсган, 713 нафари иккинчи тоифа (29.9%), 551 нафари мутахассис (22.4%) тоифасига эга бўлган  ўқитувчилар фаолият юритмоқда.

87 нафари тугалланмаган олий, 135 нафари ўрта-махсус маълумотли ўқитувчилар.

Педагог кадрларни аттестация натижалари

2022 йилда педагог кадрларни аттестациялари натижаларига кўра ўртача 68,3 бал билан Термиз шаҳри вилоятда 1-ўринда, Республикада 27-ўринни эгаллаган.

Миллий рейтинг натижалари

Ўтган 2022-2023 ўқув йили миллий рейтинг натижаларига кўра Термиз шаҳри Республикада  16-ўринда.

 Вилоят миқёсида эса 1-ўринни эгаллаган.

2023 йилда фанлар  бўйича ўтказилган фан олимпиадаси натижалари

Термиз шаҳридаги 26 та умумий ўрта таълим мактабларининг 9-,10-,11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган фан олимпиадасининг натижаларига кўра вилоят босқичида иштирок этган ўқувчилар 9-,10-,11-синфлар кесимида қуйидаги натижаларга эришди.

ВИЛОЯТ 1-ГУРУҲ ФАНЛАРИ БОСҚИЧИДА:

9-синф: Рус тили фани 1-ва 2-ўрин.

9-синф: Инглиз тили фани 1-ўрин.

10-синф: Рус тили фани 1-ва 2-ўрин.

11-синф: Рус тили фани 2-ва 3-ўрин.

ВИЛОЯТ 2-ГУРУҲ ФАНЛАРИ БОСҚИЧИДА:

10-синф: Кимё  фани  2-ўрин.

10-синф: Математика фани  2-ўрин.

11-синф: Кимё фани 1-ва 2-ўрин.

11-синф: Информатика фани  2-ўрин.

Жами 14 нафар ўқувчилар вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритиб Республика босқичига йўлланма олишди.

Хорижий фанларни ўқитиш

26 та умумий ўрта таълим мактабларида 2023-2024 ўқув йилида 1226 та синф фаолият юритиб, шундан  1226 та синфда инглиз ҳамда бўлинган ҳолда 36 та синфда немис тили дарслари ўтилмоқда.

Бўлиб ўтиш жарёнида инглиз тили фанидан 1226 та синфда        35032 нафар ўқувчилар, немис тили фанидан 36 та синфда 840 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олмоқда.

 Хорижий фан ўқитувчилари

26 та умумий ўрта таълим мактабида 324 нафар инглиз тили фани ўқитувчилари шулардан 291 нафари аёллар, 8 нафар немис тили фани ўқитувчилари шулардан 5 нафари аёллар фаолият олиб бормоқда.

324 нафар инглиз тили фани ўқитувчиларининг 40 нафари олий тоифали, 76 нафари 1-тоифали, 106 нафари 2-тоифали, 102 нафари мутахассис ўқитувчилардир.

324 нафар ўқитувчиларнинг 3 нафари (6-,13-,22-мактаблар) тугалланмаган олий маълумотли.

8 нафар немис тили фани ўқитувчиларининг 1 нафари олий тоифали, 2 нафари 1-тоифали, 5 нафари мутахассис ўқитувчилардир.

 Битирувчиларни шаҳодатномалар билан таъминланиши ва ОТМга қабули

2022-2023 ўқув йили якунида шаҳардаги таълим муассасаларини 11-синф битирувчиларининг 2725 нафаридан                   51 та олтин медал ва аъло даражали аттестатларга, 9 та кумуш ва аъло даражали аттестатлар тантанали равишда топширилди,                     23 нафар битирувчилар муддатидан олдин Олий таълим муассасаларига қабул қилинди ва 32 нафардан ортиқ битирувчи ёшларимиз ўзларининг чет-тилларини билиш сертификатлари орқали имтиёзли балларга эга бўлишди.

26 та умумий ўрта таълим мактабларини 2023 йилда битирган 2350 нафар 11-синф битирувчиларининг   578 нафари яъни                      25 фоизи Ўзбекистондаги давлат ОТМларига давлат тест синови асосида талабаликка қабул қилинган, шундан 181 нафари грант, 397 нафари контрак тўловлари асосида.

Жорий йилда Термиз шаҳри умумтаълим мактабларини 11-синфини 2350 нафар ўқувчи битирди.Шундан Олий таълим муассасасларига кириши кўрсткичлари қуйидагича 533 нафари нодавлат ОТМга (22,7 фоиз), 51 нафари Хорижий ОТМга (2,2 фоиз), 578 нафари Давлат ОТМга (24,6 фоиз), жами битирувчиларнинг 1162 нафари (49,4 фоиз) ОТМга кириб, Термиз шаҳри, битирувчиларнинг ОТМга кириш кўрсатгичи вилоятда                      1-ўринда.                   

Шаҳардаги 5 та, яъни 1-,8-,9-,11-,26-сонли мактабларнинг                 11-синф битирувчиларининг олий таълим муассасалари кириши 30 фоиздан юқори бўлиб, яшил гуруҳ рўйхатига киритилган.

15 та, яъни 3-, 4-, 10-, 12-, 13-, 15-, 16-, 17-, 18-, 19-, 22-,                   23-,25-сонли мактаблар 11-синф битирувчиларининг олий таълим муассасалари кириши 20 фоиздан юқори бўлиб, сариқ гуруҳ рўйхатига киритилган.

5 та, яъни 2-,5-,6-,7-,21-сонли мактаблар 11-синф битирувчиларининг олий таълим муассасалари кириши                    10 фоиздан юқори бўлиб, тўқ сариқ гуруҳ рўйхатига киритилган.

1та, яъни 24-сонли мактаб 11-синф битирувчиларининг олий таълим муассасалари кириши атиги 4 фоизни ташкил этган ва қизил гуруҳ рўйхатига киритилган.

Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг Халқаро ва миллий сертификатлари

Термиз шаҳридаги 26 та умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган 2384 нафар ўқитувчиларнинг 368 нафари яъни 15,4 фоизи Халқаро ёки миллий сертификатларга эга.

2023-2024 ўқув йилида хорижий ва миллий сертификатларга эга 305 нафар ўқитувчиларга устама иш ҳақи тўланмоқда.

26 та умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган 35 минг 872 нафар ўқувчиларнинг 186 нафари яъни 0,5 фоизи Халқаро ёки миллий сертификатларга эга.

Дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминланганлик

 26 та умумтаълим мактабларида жами 52 нафар кутубхоначилар  фаолият юритмоқда.

       Умумий ўрта таълим мактабларидаги кутубхоналарда жами бадиий адабиётлар сони 51 минг 390 дона бадиий адабиётлар мавжуд. Шулардан 15 минг 624 дона лотин,  31 минг 595 донаси кирил ёзувида 3910 дона рус адабиёти.          

Янги ўқув йилида 1-4 синф янги дарсликлар                        сони  212 минг 686 дона дарслик олинган ва мактабларга етказилган.

5-11-синф инфарматика, инглиз тили дафтарлар дарсликлари 17 минг 455 дона дарслик қабул қилинган мактабларга етказиб берилган. 

       2023-2024 ўқув йилда 1-4 синф дарсликлар билан тўлиқ таминланган, юқори 5-,6-,7-,10-синфларда ҳам  дарсликлар тўлиқ таъминланган.

        8-синфда 2822 нафар ўқувчи бўлиб, дарсликлар сони сони 2699 та, 123 комплект етишмайди.

        Таъминланиш 95,6 фоиз.

        9-синфда 2707 нафар ўқувчи бўлиб, дарсликлар сони 2570 та, 137 комплект  етишмайди.

         Таъминланиш 94,9 фоиз.

        11-синф 2025 нафар  ўқувчи бўлиб, 1834 коплект дарслик мавжуд, 191 комплект  етишмайди.

         Таъминланиш 90,5 фоиз.

         Таълим рус тилида олиб бориладиган 1-11 синф ўқувчилар 100 фоиз дарсликлар билан таъминланган.

 

        Мактабларда ахборот технологияларини ривожлантириш

Термиз шаҳрида 2023-2024 ўқув йилида жами 26 та таълим муассасалари 100 фоиз юқори тезликдаги оптик толали интернет тармоғи билан таъминланган.

26 та умумтаълим мактабида жами 46 та информатика синф хоналари бўлиб 693 дона компьютер билан таъминланган.

Рақамли технологиялар ўқув марказида  “One millon Uzbek coders” ва “TeчBiak” Frontend ва Scratч дастурлаш хамда График  дизайн курсларида 8096 нафардан ортиқ ёшлар ўқитилди жами шундан сертификат олганлар сони 5292 нафар ва жами битирувчи сертификатлар олганлар сони  3531 нафарни ташкил этди.

Термиз шаҳар умумтаълим макутабларидан 82 нафар информатика фани ўқитувчилари Халқаро “Google for education” сертификатига эга бўлишди.

Термиз шаҳридаги  4-, 6-, 7-, 8-, 9-, 13-, 14-, 17-, 18-, 21-, 23-, 25-, 26-сонли умумтаълим мактабларига 1 комплектдан (16 дона) компьютерларга эҳтиёж мавжуд.  

  Ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш

 Умумий ўрта таълим мактабларида 20 та касб бўйича, 4 та сектордан жами 12 та 1-сектор 3 та (12-,17-,21-), 2-сектор 2 та                (3-,8-,), 3-сектор 3 та (1,4,7) 4-сектор 4 та (9,13,23, 26-сонли) мактаблардаги ўқувчи қизлар ва ўғил болалар учун намунавий қилиб, “Касб ўргатиш” хоналари ва назарий билим олишлари учун бурчаклар ташкил этилди.

15 та умумтаълим мактабларида хоналар қайта жиҳозланиб, мактабнинг ички имкониятларидан келиб чиқиб, касб ўргатиш бўйича тўгараклар ташкил қилинган.

Шу билан бирга мактаб микроҳудудига яқин бўлган касб-ҳунарга ўргатиш учун ишлаб-чиқариш корхоналари, ёғоч ва металлга ишлов бериш устахоналари, маиший хизмат кўрсатиш савдо нуқталари, иссиқхоналари билан ўқувчиларни бир бири билан боғлаб, 7859 нафар ёшлар касб сирларини ўрганишга жалб қилинган.

Ҳозирги кунда иккинчи тил бўйича жами 6 та умумтаълим мактабларида иккинчи хорижий тил тўгараклари ташкил этилган. Жумладан, 3-,12-,20-,25-,26-сонли мактабларда немис тили бўйича фан тўгараклари ташкил этилган.

Қолган 20 та умумтаълим мактабларида иккинчи хорижий тилни ўқитиш мақсадида мутахассислар жалб қилиш ва иккинчи хорижий тилни ўргатиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Умумтаълим мактабларида жами 26 та умумтаълим мактабларида 53 та инглиз тили фани тўгаракларида 6700 дан ортиқ ўқувчи ёшлар ингилиз тилини, 5 та немис тили тўгаракларида 220 нафар ўқувчи ёшлар немис тилини ўрганмоқдалар.                                  Бўлим бошлиғи                       С.Абдурасулов


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари