Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

93370       0

Ахборот хизмати

       

Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш алоҳида эътиборда. Бунинг боиси, иқтисодиётимизни изчил ва барқарор ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини юксалтиришда тадбиркорликнинг ўрни каттадир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўлиқ эркинлик бериш, бу борадаги барча тўсиқлар ва чеклашларни бартараф этиш борасида аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, рақамли технологиялар орқали тадбиркорлик субъектларининг муаммолари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш механизмларини янада кучайтириш мақсадида 2022 йил 27 июль куни ПФ-178-сонли фармони қабул қилинди.

Унга мувофиқ, “business.gov.uz” ягона интерактив порталини “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот порталига айлантирилди.

Унинг қуйидаги имкониятилари мавжуд: тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кечаю кундуз қабул қилиш, ҳал этиш ва ушбу жараёнларни назорат қилиш; давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида тематик онлайн муҳокамалар ва сўровномалар ўтказиш орқали тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни шакллантириш; қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан тадбиркорлик субъектларининг жамоавий мурожаатларини қабул қилиш; тадбиркорлик субъектлари учун зарур бўлган хизматлардан фойдаланиш, шу жумладан, лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар, кредит, субсидия, компенсация ҳамда кафилликлар олиш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини амалга ошириш имконини берувчи ахборот тизимлари билан уланиш.

Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали орқали қабул қилиш, умумлаштириш ва назорат қилади.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Савдо-саноат палатаси ва бошқа манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда ҳар йили 1 февралга қадар тасдиқланадиган режа-графиклар асосида:

тадбиркорлик субъектларида ўтказилган текширувларнинг қонунийлиги ва тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг ижроси ҳолати юзасидан давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ҳокимликлар фаолиятида ўрганишлар ўтказади;

ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказади ва тадбиркорлик субъектлари томонидан кўтарилган масалаларни жойида ҳал қилиш чораларини кўради;

ваколатли органлар учун ҳудудларга чиққан ҳолда, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан ишлаш ҳамда текширувлар ўтказиш тартиби бўйича ўқув машғулотларини ташкил этади.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, маъмурий органларнинг қарорлари устидан маъмурий судларга шикоят қилиш имкониятини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 15 март кунги ЎРҚ-823-сонли қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига маъмурий органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш муддатини 3 ойдан 6 ойгача кўпайтиришни назарда тутувчи ўзгартиш киритилди.

Хулоса қилиб айтганда, тадбиркорлик субъектларига қаратилаётган юксак эътибор иқтисодиётни янада либераллаштириш, тадбиркорларнинг жамият тараққиётидаги ўрнини  янада мустаҳкамлаш, ишбилармонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда самарали фаолиятини таъминлаш ва пировардида аҳоли фаровонлигининг таъминланишига хизмат қилади.

Термиз туманлараро иқтисодий суди раиси Д.Жумаев


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари