Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

110003       0

Ахборот хизмати

       

3 сентябрь куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Навоий, Бухоро, Қоровулбозор, Қарши, Ғузор, Термиз, Гулистон, Нурафшон, Андижон, Наманган, Фарғона, Хива ва Нукус шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган "Янги Нафас" оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

Республика бўйлаб 100 мингга яқин ҳаваскор югурувчилар ушбу оммавий спорт мусобақасида иўтирок этди.

Тошкент шаҳрида "Ҳумо Арена" спорт майдони ўтказилган оммавий югуриш мусобақасига 7000 дан зиёд иштирокчи қўшилди, улар орасида Тошкентнинг 50 та олийгоҳидан 3000 га яқин талаба ҳам қатнашди.

Тадбир ташкилотчилари – Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, иштирокчи шаҳарларнинг ҳокимликлари, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ҳамда Енгил атлетика федерацияси.

Тошкентдаги оммавий югуриш мусобақасининг дастурига 3 км ва 10 км масофалик иккита дистанця киритилди. Қолган шаҳарларда "Янги Нафас" спорт ҳаракатининг ягона рамзий масофаси 3 км ни ташкил қилди.

Шунингдек, 30 та чет эл давлатидан вакиллар ҳам ушбу кенг кўламли спорт байрамига қўшилди.

Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон спорт югуриш клубларидан қарийб 400 нафар иштирокчи "Янги Нафас" оммавий югуриш мусобақасини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташриф буюрдилар.

"Янги Нафас" ғолиблари учун ташкилотчилар томонидан пуллик мукофот фонди ва оммавий югуриш мусобақасининг рамзи туширилган эсдалик совғалари ажратилди.

Мусобақа етакчиларини тантанали тақдирлаш учун "Миллий Боғ"да махсус тантанали оқшом ташкил этилди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Аъло
7%
Яхши
1%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
100%
Жами: 5035 овоз берилди.
Валюта курслари